Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Замонавий технология — сифат кафолати


"OMAD BIZNES ZARAFSHON" масъулияти чекланган жамияти 2008 йилда Томди тумани тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида рўйхатга олинган бўлиб, турли хил кўринишдаги пишиқ ғишт маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Жамият йилига 5 турдаги 15 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга.

Айни пайтда мазкур корхонада 173 нафар ки­ши меҳ­нат қилади. Уларнинг асосий қисмини касб-ҳунар таъ­лими коллежларини тамомлаган ёш­лар ташкил этади. Ёш мутахассисларга "Ус­тоз ва шогирд" анъанаси асо­сида тажрибали хо­димлар касб сирларини ўргатиб келишмоқда.

Корхона мутасаддилари замон билан ҳам­на­фас ра­вишда замонавий технологияларни жо­рий этишга асо­сий эътибор қаратаётганлиги ту­файли ишлаб чиқари­лаётган маҳсулотлар си­фатли ва харидоргир. 2016 йилда Хитой дав­лати­дан 50 минг АҚШ долларига янги техно­ло­гия олиб келиниб, ишга туширилди. Натижада иш­лаб чиқариш қуввати ортиши билан бирга иш­ла­тила­диган электр қуввати тежамкорлигига эришилмоқда.

Дарвоқе, моддий манфаатдорлик бор жойда иш­да унум ва барака бўлади, деганлари рост экан. Корхона ишчилари мунтазам равишда мод­дий жи­ҳатдан рағбатлантирилиб борилаёт­ган­лиги, улар 3 маҳал иссиқ овқат, шинам ва озода ётоқ­хона, махсус иш кийимлари билан таъ­минланаёт­ган­лиги яхши самараларни бермоқда.

Д. ЎРАЗОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 383 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus