27.06.2018 12:36:58
Президентимизнинг жорий йил 2 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида Учқудуқ тумани "Green group Uchquduq" масъулияти чекланган жамияти томонидан ипак ва пахта толалар каби экологик тоза маҳсулотлардан декоратив гипслар ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилган эди. Атиги икки ой олдин иш бошлаган корхона ўз маҳсулотларини ички бозорга чиқара бошлади.
— Маҳсулотларимизга Хоразм, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам талаб ортмоқда — дейди МЧЖ раҳбари Ж. Рўзиқулов. — Айни пайтда Қозоғистон Республикасидан ҳам қизиқиш билдиришяпти. Хомашёни Қизилтепадаги "Тошработ текстиль" ва Самарқанд вилоятининг "8 март" текстиль фабрикаларидан оляпмиз. Махсус технология ёрдамида бир кеча-кундузда 300 килограммгача чиқинди пигмент ҳолатига келтирилиб, ундан тайёр маҳсулот тайёрланмоқда. Девор безакларимиз ўн йилгача ўз сифатини йўқотмайди. Улар асосан, болалар хоналари, ётоқхоналар ва биологик хавфсизликка талаб юқори бўлган жойларни безашда ишлатилмоқда.
Тадбиркорликнинг янги йўналишида иш бошламоқчи бўлганлар олдида биринчи масала, аввало, четдан технология киритиш, бунинг учун маблағ топишдир. Москва, Нукус шаҳарларига бориб, енгил саноат чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишган Ж. Рўзиқулов ҳам декоратив гипслар ишлаб чиқариш технологиялари билан чуқур танишди. Сўнгра 25 миллион сўм банк кредити ва ўз маблағи ҳисобидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бугунги кунда буюртма асосида бир ойда 6 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. 4 та доимий, 10 та мавсумий иш ўрни яратилган. Ҳозир корхонада фаолият турини кенгайтириб, қаттиқ саноат маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
"Излаган имкон топар", дейилганидек, тадбиркорлик билан шуғулланишга астойдил киришган одам, албатта, кўзлаган мақсадига етади. Муҳими, иштиёқ, хоҳиш ва изланиш бор жойда натижа кўнгилдагидек бўлиши амалда ўз исботини топиб келмоқда.
Ҳилола ИСМАТОВА,
"Дўстлик байроғи" мухбири.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:194
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:55 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а