Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР ФОРУМИ


Навоий вилоятида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтмоқда.

Бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ўтган йилдан эътиборан Навоий вилоятида анъанавий тарзда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун халқаро бизнес форум ўтказилиб келинаёт-гани вилоятда тадбиркорлик ривожи учун кенг имконият эшикларини очиб бермоқда.

Шу ўринда, бу йил ўтказилаётган “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форумида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларининг 250 нафардан ортиқ ишбилармон доиралари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамла-катларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари иштирок этмоқда.

 Халқаро бизнес форумнинг Навоий вилоятида ўтказилгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Зеро, бу воҳа республикамизнинг йирик индустриал ва маданий маркази ҳисобланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Етакчи саноат соҳалари кон-металлургия, кимё, энергетика, нефтегаз, ма-шинасозлик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳисобланган вилоят ўзининг иқтисодий потенциали, ер ости бойликлари билан бутун дунёга машҳур.

Эркин иқтисодий зона, интермодал логистика маркази, халқаро аэропорт, қатор саноат корхоналари, йирик қувватли электр станцияси вилоятда тадбиркор-лик ривожи ва ишбилармонлик муҳитини кенгайтиришга мустаҳкам асос ярат-моқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил март ойидаги ташрифи чоғида тадбиркорлар учун шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида Навоий вилоятига эркин иқтисодий ҳудуд мақоми берилди, Нурота туманидаги “Ғазғон” қишлоғини шаҳарчага айлантириш ташаббуси илгари сурилди. 

Бу эса ўз-ўзидан эндиликда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвес-торларга вилоятда ўз бизнесларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун янада қулай муҳит яратмоқда.

Айни пайтда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида хорижий инвес-торлар билан қиймати 144 млн. доллар бўлган 21 та лойиҳа устида иш олиб борилаяпти.

“Навоий” халқаро аэропорти орқали Европа ва Осиё давлатлари ўртасидаги йўналишларда йилига 300 минг тонна юкни қабул қилиш ва жўнатиш имконини берадиган қуруқликдаги порт яратилмоқда.

Бизнес форумнинг биринчи куни, яъни 30 апрелда хорижлик меҳмонлар кутиб олиниб, улар “Навоий” эркин иқтисодий зонаси билан танишадилар, вилоятнинг йирик корхоналарига ташриф буюрадилар. Шунингдек Навоий вилоятининг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар.

Иккинчи кун, 1 май куни куннинг биринчи қисмида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқаро бизнес форумнинг расмий очилиши бўлиб ўтади.

Куннинг иккинчи қисмида эса форум иштирокчилари секцияларга бўлинган ҳолда Навоий вилоятининг инвестиция, экспорт, сайёҳлик ва логистика салоҳияти билан танишилади.

Бизнес форум доирасида йирик саноат корхоналари, маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг тор доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади.

Форум иштирокчиларига хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берилади.

– Эътироф этиш жоизки, айни пайтда вилоятда 134 та қўшма ва хорижий корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 21 таси жорий йилнинг ўзида ташкил этилди,  – дейди Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўктам Исламов. –Икки кун давом этадиган бизнес форум якунида кўплаб манфаатли шартномалар имзоланиб, инновациялар самарадорлигини кенгайтириш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Форум доирасида иштирокчилар вилоятнинг туристик салоҳияти билан танишиш мақсадида қадим ва кўҳна Нурота туманидаги “Чашма” меъморий мажмуаси ҳамда “Сармишсой” музей қўриқхонасига саёҳат қилишлари режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

.

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus