Бугун: 24 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТДА ВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАН БЕМОРЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДДАН ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июньсоат 11:30ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 157 нафар эканлиги қайд этилган бўлиб, шундан 12 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Беморларнинг 99 нафари эркак, 58 нафари аёл ҳамда 32 нафари вояга етмаган фуқаролардир.

Бугунги кунда 157 нафар беморларнинг 121 нафари Зарафшон шаҳридан, 20 нафари Хатирчи туманидан, 11 нафари Конимех туманидан, 2 нафари Навоий шаҳридан ҳамда Кармана, Учқудуқ, Томди туманларидан 1 нафардан аҳоли руйхатга олинган.

Барча беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида,  НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus