Бугун: 22 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАНЛАР СОНИ КЕСКИН ОШДИ


Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 21 май соат 13:00 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 51 нафар эканлиги қайд этилмоқда.

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал икки нафар бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган.

Айни пайтда коронавирусга чалинган 49 нафар фуқароларнинг 45 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Учқудуқ туманидан, 2 нафари Конимех туманидан ҳамда 1 нафари  Томди туманидан бўлиб, беморларнинг 32 нафари  Зарафшон шаҳар  юқумли касалликлар шифохонасида  ҳамда 17 нафари НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда.

Айни пайтда вилоят бўйича 5572 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 4917 нафари уй шароитида, 655 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2107 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 582 нафари стационар, 1525 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий шаҳрида эса 8 нафар аҳоли стационар ҳамда 59 нафари уй шароитида карантинга олинган.

Хатирчи туманида умумий 713 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 22 нафари стационар карантинда бўлиб турибди. Қолган аҳоли эса уй шароитида карантинда.

Конимех туманида ҳам жами 137 нафар аҳоли карантинга олинган бўлиб, шундан 43 нафари стационар ҳамда 94 нафари уй шароитида.

Бундан ташқари, Кармана туманида 134 нафар, Навбаҳор туманида 676 нафар, Нурота туманида 241 нафар, Қизилтепа туманида 1374 нафар, Учқудуқ туманида эса 83 нафар, Томди туманида ҳам 40 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 2223 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus