19.05.2020 16:32:14
Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 19 май соат 13:30 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 29 нафар эканлиги қайд этилмоқда.
Жумладан, Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида инфекция аниқланган 27 нафар бемор даволанаётган бўлса, бир неча кун аввал икки нафар (она-бола) бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган эди.
Айни пайтда вилоят бўйича 4757 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 4116 нафари уй шароитида, 641 нафари эса стационар назоратдагилардир.
Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2064 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 566 нафари стационар, 1498 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.
Навоий шаҳрида эса 12 нафар аҳоли стационар ҳамда 34 нафари уй шароитида карантинга олинган.
Хатирчи туманида умумий 493 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 22 нафари стационар карантинда бўлиб турибди. Қолган аҳоли эса уй шароитида карантинда.
Конимех туманида ҳам жами 86 нафар аҳоли карантинга олинган бўлиб, шундан 41 нафари стационар ҳамда 45 нафари уй шароитида.
Бундан ташқари, Кармана туманида 97 нафар, Навбаҳор туманида 603 нафар, Нурота туманида 219 нафар, Қизилтепа туманида 1037 нафар, Учқудуқ туманида эса 83 нафар, Томди туманида ҳам 29 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.
Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а