Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Вилоятда иккита тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди


Конституция байрами муносабати билан Навоий шаҳрида вилоят Перинатал маркази ва Эндикринология марказининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомил-лаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Айниқса, сўнгги икки йилда соҳага қаратилган эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик мазкур тармоқни янги босқичга кўтариш баробарида, аҳолининг тиббий хизматдан рози бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Икки йил давомида қуриб битказилган вилоят Перинатал маркази биноси  17 миллиард 960 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 90 ўринли мазкур шифо маскани оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда мазкур йўналишга ихтисослашган шифокор-ларнинг самарали меҳнатлари эвазига 2017 йилга нисбатан гўдаклар ўлими 29 нафарга, оналар ўлими эса 1 нафарга камайишига эришилди. 

Жорий йил вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасида Инвестиция, “Обод қишлоқ” дастури ҳамда маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиғи ҳисобидан 32 та объектда 68 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш  мақса-дида жорий йилнинг ўтган даврида тиббиёт бирлашмалари ҳамда оилавий поликлиникаларга 4 миллиард 776 миллион сўмлик 144 турдаги тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди.

Айни кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган 148 та хусусий тиббиёт му-ассасаларининг 30 таси жорий йилда ташкил этилди.

Қисқа фурсатда 14 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган Энди-кринология марказида ҳам аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Тиббиёт маркази 85 ўринга мўлжалланган бўлиб, энг сўнгги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлангани беморларга тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволашни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йилда вилоятда эндик-ринология касаллиги билан чалинган беморлар 24184 тани бўлган бўлса, бу кўрсатгич жорий йилда 17261 тани ташкил этиб, 7223 нафарга камайишига эришилди.

Тиббиёт муассасаларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги

 Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1104 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus