Бугун: 15 Апр 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТДА 1 033 КМ ОПТИК ТОЛАЛИ АЛОҚА КАБЕЛЛАРИНИ ТОРТИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛГАН.


IT соҳасини ривожлантириш бўйича Зарафшон шаҳрида Япониянинг нуфузли компанияси билан ҳамкорликда “Ахборот технологияси академияси” ўз ишини бошлади. Энг муҳими бугун 150 нафарданзиёд ёшлар бу даргоҳда бепул таълим олишмоқда.

Бундан ташқари мазкур компания билан вилоятнинг қолган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ўртасида “Ахборот технологияси академияси”ни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган.

Жорий йилда вилоятимизнинг Кармана, Хатирчи, Қизилтепа ва Нурота туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб, жами марказлар сони 5 тага етказилди.

Бундан ташқари, интернет провайдерлар томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманлари марказларининг аҳоли гавжум ҳудудларида Wi-Fiхизматлари ташкил этилди. Натижада вилоят аҳолисининг 30 фоизи қамраб олинди. Мазкур Wi-Fiхизматлари 2021 йилда вилоятнинг Зарафшон  шаҳрида ҳам амалга ошириш мақсад қилиб олинган.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасида Навоий вилояти аҳолиси етакчилик қилмоқда. Жумладан, uzbekcoders.uzпорталидан вилоят бўйича рўйхатдан ўтганларнинг умумий сони 13 600 га яқинни ташкил этади.  Ушбу кўрсаткич билан вилоятлар ичида биринчи ўринда, республика ҳудудлари ичида (Тошкент шаҳридан кейин) иккинчи ўриндабормоқда. Шунингдек, вилоят бўйича иштирокчи сертификатини олганлар сони 9 757 тани, битирувчи сертификатини олганлар сони 4 142 тани ташкил этади.

 

Кўрилганлар сони: 1319 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus