Бугун: 14 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Вилоят фермерлар Кенгашининг 2017 йилда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ҳамда парваришлаш бўйича вилоят аҳли ва фермерларига МУРОЖААТИ


Ҳурматли деҳқон-фермерлар!

Ўтаётган ҳар бир кунимиз энг улуғ ва энг азиз шо­­диёна, миллий истиқлолимизнинг 26 йиллик тан­таналарига тобора яқинлаштирмоқда. Муста­қиллик ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўз­гар­тир­гани, мамлакатимиз ҳаётида янги саҳифа очиб, буюк бир тарихий воқеага айлангани, Вата­ни­миз­ни, халқимизни эски мустабид тузумдан озод қил­гани, дунё халқлари билан тенг қилиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадр­ли ва мўътабардир. Шу ўтган тарихан қисқа фур­сатда тинчлик-осойишталик ва халқимиз­нинг фидокорона меҳнати туфайли мам­лакатимиз ҳар томонлама ривожланди. Юрти­миз­да кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободон­лаштириш ишлари амалга оширилиб, аҳолининг турмуш тар­зи кун са­йин юксалиб бормоқда.

Шундай экан, ўзимиздан келажак авлодларга фа­ровон ҳаёт, унумли, ҳосилдор ва экологик тоза туп­роқ, умрбоқий озод, обод ва жаннатмакон Ватан қолдириш йўлида улкан ишларга, аниқ режаларга қўл урилаёт­ган юртимизда энг аввало, давлатимиз раҳбарияти­нинг кучли ва доноларча сиёсати, барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳот­лари­нинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги ва беминнат азму шижоати ётибди. Энг асосийси, бу жараёнлар юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровон­лигига хизмат қилаётгани фар­зандларимизнинг эртанги бахтиёр куни учун тўла кафолатдир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қабул қилган Фармонларидан келиб чиқиб, ҳаётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йиллар давомида 5 та йўналишдаги Ҳаракат стратегиясининг ўзиёқ фа­қат ва фақат халқимиз истиқболи, тўкин ҳаёти ва порлоқ келажагига қаратилганлиги билан қуво­нарлидир. Давлатимиз раҳбари такрор ва яна такрор таъкидлаганларидек: "Халқ бой бўлса, дав­лат ҳам бой ва қудратли бўлади". Ушбу шиор айнан сиз деҳқон ва фермерларга қарата ай­тилаётгани бежиз эмас. Тажрибангиз боис куч­ли билимга ва катта маҳоратга эга бўлдингиз. Энди, ўз навбатида, халқимизнинг фаровон яшаши, катта да­ромад эгаси бўлиши сизнинг янада фи­дойи меҳнатингиз самарасида кўриниши зарур.

Қадрли юртдошлар!

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 июндаги "2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшай­диган майдонларга такрорий экинларни жойлаш­ти­риш, экиш учун талаб этиладиган моддий-тех­ника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, фермер­лар даромадини оширишга, пировардида озиқ-ов­қат маҳсулотлари хавфсизлиги ва тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.   

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Дала маданияти — фермер мажбурияти"деган умр­боқий шиори эса сизу биздек барча фермер­ларнинг қалбимизга метиндек муҳрланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Биз, навоийлик фермерлар, ушбу шиор­ни ҳамиша ўз фаолиятимизга дасту­риламал қилиб белгилаймиз ва албатта, унга муно­сиб тарзда дала-деҳқончилик ишларини ташкил эта­сизлар, ҳақиқий фидойилик намуналарини кўрса­та­сизлар, деб ишонамиз. Бундай дейиши­мизнинг боиси шуки, Навоий замини лафзи ҳалол, кўнгли тоза, меҳнат­каш, меҳмондўст, асл соҳибкор­лар, боғбонлар, сабзавоткорлар, бир сўз билан айтган­да миришкор деҳқонлар юртидир.

Вилоятимиз меҳнаткашларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйи­ча ҳам жуда катта имкониятларга, тажрибага, иш ма­даниятига эга эканлиги эса салоҳиятимизни яна­да оширмоқда. Сир эмас, вилоятимиз қишлоқ хўжали­гининг етакчи тармоқларидан саналган пах­та ва ғал­лачилик, боғдорчилик, узумчилик, саб­завотчилик, кар­тошкачиликни ривожлантириш­да кўп йиллик бой тажрибага ҳамда юксак деҳқон­чилик маданиятига эга.

Таъкидлаш жоизки, фермерлар бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётининг ҳал қилувчи, ҳара­кат­лан­тирувчи кучидир. Қишлоқ хўжалиги соҳа­сида улкан иш­ларни, катта ютуқларни қўлга кири­тиш баробарида халқимизнинг озиқ-овқат, мева-саб­завот маҳсулотларига бўлган тала­бини қаноат­лантириш каби муҳим маса­­лаларга ҳам масъулдир.

Шундай экан, ҳукуматимиз раҳбария­ти­нинг бошоқли дон экилган майдонлардан бў­­шаган ерларга такрорий экинлар экиб, ер ва сув ресурсларидан, она зами­ни­миз­нинг саховатидан самарали фойдала­ниш ҳа­қи­даги даъватларини ҳам навоий­лик деҳ­қон ва фермерларимиз астойдил қўл­­лаб-қув­ват­лайдилар. Ва бу топши­риқ­ни ҳам бирин­чи­лардан бўлиб адо этишиб, яна­­­да кўпроқ да­ромад олиш чора-тад­бир­­лари­ни кўрадилар. Бошқача қилиб айт­­ган­да, ризқ-рўзимиз бўл­ган ғалладан бў­шаган май­донларга саб­за­вот, полиз ва дуккакли экин­лар экишни уюш­қоқлик би­лан ниҳоя­си­га етказадилар ва уларни меҳр би­лан парваришлайдилар.

Қуйидаги ҳисоб-китобларга эътибор қа­ратадиган бўлсак, жорий йилда вилоятимиз бўйича 1457 та фермер хўжаликларининг 40600 гектар ғаллазорларидан бўшаган 38 минг 752 гектарлик майдонига такрорий экин­лар экиш режалаштирилган. Шундан, 5940 гектарига турли сабзавотлар, яъни 3327 гектарига сабзи, 167 гектарига карам, 1186 гектарига шолғом, 334 гектарига турп, 705 гектарига кўкатлар, 222 гектарига ош лавлаги, шунингдек 20 минг 700 гектар майдонга полиз ва дуккакли экинлар, 233 гек­тарига картошка, 11 минг 879 гек­та­рига бош­қа турдаги экинлар экиб, мўл ҳо­сил оли­­шимиз лозим. Биз бу ишларни сиз­лар би­лан биргаликда жуда қисқа фурсатда ба­жаришимиз шарт. Бугун ҳар бир деҳқон, ҳар бир фермер масъулиятни дилдан ҳис қил­­­ган ҳолда бир кундан, керак бўлса бир да­­қиқадан унумли фойдаланиши керак. Шун­дагина биз кўзлаган мақсадимизга эри­ша­миз. Давлатимиз ва элу юрт олдида юзи­миз ёруғ бўлади.

Азиз фермерлар! Сиз бугун оддий фер­мер эмас, қишлоқдаги етакчи куч, иқти­со­дий ба­­­­қувват мамлакат таянчисиз!

Шундай бўлсада, сизнинг янада иқти­со­дий бақувват бўлишингиздан давлатимиз, халқимиз манфаатдор. Барчамизга маълум­ки, сизнинг бугунги халқимиз дастурхони тў­­­кин-сочинлиги йўлидаги фидокорона заҳ­матингиз, ўз фароғатингиздан кечиб, да­лан­гизда экин-тикинларингиз атрофида пар­вона бўлиб айланишингиз замирида ҳам фар­зандларимиз бахт-иқболи, фаровон тур­муш ва тинч-осойишта ҳаёти турганлиги айни ҳақиқат.

Бўшаган ергарга такрорий экинларни экиб қўйиш билан иш битмайди. Уларни яхши парваришлаш, ўз вақтида агротехник тад­бирларини ўтказиш, жумладан суғориш, чопиқ қилиш, озиқлантириш ва турли за­рар­­­кунанда ҳамда касалликларга қарши ку­рашиш учун зарурий чораларни кўринг!

Айниқса, маҳаллий ўғитлардан самарали фой­даланишга алоҳида эътибор қаратинг!

Бу борада Давлатимиз томонидан шакл­лантирилган янги тизим имкониятларидан са­­марали ва тўла фойдаланинг!

Ўзингизга яхши маълум, полиз ва саб­за­вот маҳсулотлари, дуккакли экинлар кони фойда ва парҳез маҳсулотлардир. Бугун ма­ҳаллангиз аҳолисини бой-бадавлат қилиш учун томорқаларидан унумли фойлаланиш­ларида кўмак бераяпсиз. Уй бекаси бўлган аёлларни, ёшларни иш билан таъминлашда жонбозлик кўрсатяпсиз, атрофингиздаги­лар­нинг ишсиз юришига барҳам беряпсиз. Улар ҳовлисида товуқ, курка, ғоз сингари пар­­­ранда боқишида намуна кўрсатяпсиз.

Сизларнинг беминнат меҳнатларингиз са­мараси ўлароқ, сўнгги йилларда мамла­ка­тимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатлари энг нуфузли халқаро минбарлардан эъ­ти­роф этилмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекис­тонда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амал­га ошириш, маҳаллий ва хорижий ин­вестицияларни фаол жалб қилиш, юрти­миз­ни, маҳаллаларимизни, ён-атрофимизни обод қилиш, меҳнатга лаёқатли кишиларга, ай­ниқса ёшларга янги иш ўринлари яра­тиш, бозорларимиз тўкинлигини, оилала­ри­миз фаровонлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Шукрки, давлатимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган доно ва оқилона сиёсат дунё ҳамжамияти олдида қудратимизни яна­да оширмоқда. Бири-бирини тўлдириб, мустаҳкамлаб бораётган қарорлар, фар­мон­лар сабаб, ўз меҳнат фаолиятингизни янада эркинлаштириб, янада мукаммалаштириб бораётганингиз боис, бутун дунёга хавф со­либ турган озиқ-овқат тақчиллиги мамла­ка­тимизни четлаб ўтмоқда.

Азиз фермерлар!

Хўжалик аъзолари ва мавсумий ишчилар учун қулай шарт-шароитлар яратинг. Уларга эътиборли бўлинг!

Ушбу хайрли ишларда барчангизга Ярат­гандан соғлик-саломатлик, куч-қудрат ва қут-барака сўраймиз!

Навоий вилояти Фермерлар Кенгаши.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 3411 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus