Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ватан ҳимоясига — ғурур ва шижоат билан


Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшларни мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафига кузатиш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, чақирилувчиларнинг ота-оналари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев иш­тирок этиб, Президентимизнинг жорий йил 22 фев­ралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқа­роларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тарти­бини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир­лар тўғрисида"ги қарори ижросини таъмин­лаш мақ­садида воҳамизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

— Бугун воҳамиздан 200 нафарга яқин йи­гитни Тошкент, Наманган ва Сурхон­дарё вилоятларидаги ҳарбий қисм­лар­га жўнатяпмиз, — дейди вилоят му­до­фаа ишлари бошқармаси чақирув бў­лими бошлиғи Б. Эргашев. — Бу йил вилоят бўйича қарийб 1000 нафар ча­қи­рилувчи юртимиз тинчли­ги­ни қўриқ­лаш­га отланмоқда.

— Армия сафида йигитлик бурчини ўташ шарафдир, — дейди Хатирчи ту­ма­­нидаги "Истиқбол" маҳалласидан таш­риф буюрган Н. Сувонов. — Ўғлим Озоджон Эшқувватов ҳам йигитлик бур­чини ўташга шай. Бундан хурсандман.

Учрашувда вилоят ва Хатирчи тумани ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бошқа ташкилотлар то­монидан бўлажак аскарларга совғалар топширилди. Санъаткорлар ижроси­даги куй-қўшиқлар даврага файз улаш­ди. Ота-она ва фарзандлар хайрлашуви ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Эндиликда юқорида қайд этилган қа­рор билан мамлакатимиз фуқаролари март-апрель ойларида ҳарбий хизматга чақирилади. Бу, ўз навбатида, уларнинг тиббий ҳамда жисмоний тайёргар­лик­дан ўтишида бирмунча қулайликлар туғдиради.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Кўрилганлар сони: 793 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus