04.09.2017 10:12:49
Кармана туманидаги БЎСМда спортнинг комбат айкидо тури бўйича болалар, ёшлар ва катталар ўртасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га бағишлаб вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Кармана, Қизилтепа, Нурота туманлари ҳамда Самарқанд, Қашқадарё вилоятларидан 84 нафар спортчи беллашди.
Мусобақалар қизғин ва шиддатли тус олди. Майдонга тушган қатнашчилар 29 та вазн тоифасида иқтидор, маҳоратларини намойиш этишди. Вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Жасур Равшанов, Жаҳонгир Насруллаев, Асадбек Амонов, Жалолиддин Шодибоев, Далер Баҳриддинов, Сардор Жабборов, Аббос Асрорқулов ва бошқалар 1-ўринни қўлга киритишди.
Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз ғолибликни эгаллашди. 2-ўрин самарқандликларга, 3-ўрин Қашқадарё вилояти жамоасига насиб этди.
Аброр НАРЗИЕВ,
комбат айкидо ассоциацияси вилоят бўлими
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а