вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Uzmobile" филиали янги бинода


Вилоятимизда барпо этилаётган иншоотлар ҳудудларимизнинг янада обод бўлиши ва аҳолининг турмуш фаровонлигига хизмат қилмоқда.

  "Ўзбектелеком" акциядорлик ком­панияси "Uzmobile" филиали На­воий ҳудудий боғламасининг янги, замонавий бинога кўчиб ўтиши халқимиз учун муносиб туҳфа бўлди.

  Миллий мобиль алоқа оператори 2004 йилда ташкил топган бўлиб, CDMA 450 стандартида ўз фаолия­ти­ни бошлаган. 2013 йилга қадар туман марказларида 12 та база стан­цияси ўрнатилган бўлса, тар­моқ­ни кенгайтириш режасига асо­сан, олис чўл ҳудудларида қўшимча 14 та база станция ҳисобига аҳо­лини сифатли алоқа билан таъмин­лаш чоралари кўрилди. Бугунга келиб таянч станцияси 96 та, база стан­циялари 133 тага етди.

  Шу ўринда айтиш жоиз, "Uzmo­bile" бошқа мобиль алоқа опера­торларидан база станцияларининг алоқа қамрови кенглиги, овоз ва интернет сифатининг юқорилиги билан ажралиб туради.

  Филиал мижозлари 2004 йилда вилоят бўйича атиги 400 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб 63 мингдан ортиқ абонент­ларга сифатли алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 4 нафар ходим билан иш бошлаган филиалда айни пайтда, 36 ишчи-ходим фаолият юрит­моқда.

Кўрилганлар сони: 827 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus