Бугун: 23 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҲУРМАТ ВА ЭЪТИБОРДАН МУНАВВАР ДИЛЛАР


Навоий вилоятида жорий йил Хотира ва қадрлаш куни ўзгача шукуҳ ва руҳда нишонланди.

  Эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакил-лари иштирокида Кармана туманида жойлашган Хотира хиёбонида қадр рост-лаган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига юксак ҳурмат бажо келтирилди. Муборак номлари олтин саҳифаларга битилган шаҳидлар хотираси ёдга олинди.

  Байрам арафасида мамлакатимиз Президенти Фармони ва қарори асосида вилоятда истиқомат қилаётган 51 нафар иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси қутланиб, уларга бир марталик пул мукофоти, Юртбошимизнинг табриги ҳамда эсдалик қўл соати тантанали равишда топширилди.

  Шундан сўнг асосий байрам Навоий шаҳри марказидаги маданият ва истироҳат масканида ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик боғида давом этди.  Ҳарбий боғда саф тортган жангавор техникалар юртимиз мудофаа салоҳия-тининг амалий намоёни бўлиб, барчанинг кўз ўнгида Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимиз кўрсатган жасоратнинг тимсоли сифатида гавдаланди.

  Ёш авлод учун эса бу мўъжаз майдон мардлик ва жасурлик, ботирлик маскани бўлиб қолди.

Бу йилги байрамнинг ҳарбий сайилга айланиб кетганлиги эса ёшу қари қалбларида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтирди.

 

  — Бугун тинч ва осойишта юртда яшаётганимиздан хурсандмиз. Аввало, шу кунларга етказганига шукур. Бахтиёр фарзандларни кўриб, уларнинг қувончини ҳис этиб, уруш номинг ўчсин жаҳондан дегим келади. Бу машъум уруш қанчадан-қанча юртдошларимизнинг ёстиғини қуритди. Халқимизга қанча азият етказди, — дейди Кармана тумани “Уйрот” маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ялла бобо Равшанов. — Ёшларимизга бу дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини ҳамиша уқтираман. Дунёмиз тинч бўлсин,  деб дуога қўл очаман.

  Бу йилги байрам нуроталикларнинг ёдида абадий қоладиган бўлди. Шу куни табаррук Нурота заминида янгидан қад ростлаб, фойдаланишга топширилган Хотира хиёбони ва Мотамсаро она ҳайкали иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизга юксак эҳтиром рамзи бўлди.

  Қўли гул қурувчилар, уймакор усталар меҳнати билан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу мажмуанинг “Хотира китоби”да иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган нуроталик шаҳидларнинг исми шарифи битилди.

  Дарҳақиқат, инсон шаъни улуғланган, меҳнати қадр топган юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир.

   Хотира ва Қадрлаш куни ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, фахрийларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибат ка-би инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилиб келмоқда.

  Тадбирларда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 1096 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus