Бугун: 23 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қурилишдаги дилсиёҳликлар


— Қўшни, янги уйлар муборак бўлсин, — деди ҳовли дарвозасидан кўчага чиққан Дилбар опа кечагина кўчиб келган, хомуш ўтирган қўшнисига кўзи тушиб. — Кўчиш юмушлари билан чарчамадингизми? Бироз ҳориган кўринасиз?

— Раҳмат, қўшни. Шукр, кўчиб ҳам олдик, — дея "дардлашиш"ни бошлади Райҳон опа. — Ҳориганим-ку йўқ, чунки барча юмушларни болаларнинг ўзлари амаллашди. Фақат уйнинг ҳолатидан кўнглим тўлмай турибди.

— Нега?

— Биз уйни олганимизга анча вақт бўлди. Энди кў­чиб келганимизга сабаб, хабарингиз бор, уни топ­ширишгандан кейин тур­муш ўртоғим: "Баъзи кам­чиликлари бор экан, қайта таъмирлаб, сўнг кўчамиз", дедилар. Шу вақтгача уйи­мизда усталар ишлашди. Жуда сифатли таъмир­лаш­­ди. Бироқ кўчамиз­да­ги айрим уйларнинг ҳола­ти, хусусан, ташқи кўрини­ши ҳеч қанча муддат ўт­масдан ачинарли аҳволга келгани дилингизни оғри­тади.

— Тўғри айтдингиз. Биз ҳам уйга кўчиб келгани­мизда бунга дуч келганмиз. Айрим қурувчиларимиз ишни охиригача етказиш­маган ҳам. Илож қанча, бош­панага эга бўлгани­мизга шукрона айтиб, ту­галланмаган юмушларни ўзимиз тугатдик...

Сўнгги йилларда юрти­миз­да катта ҳажмдаги бун­ёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, аҳоли тураржойлари қурилиши­да. Биргина қишлоқ жойла­рида, Биринчи Президен­тимиз ташаббуси билан кўплаб намунавий лойиҳа­лар асосида уйлар қури­либ, фойдаланишга топши­рил­ди. Хусусан, вилояти­мизда ҳам бир қанча мас­сивларда янги уйлар барпо этилди. Уларда барча ша­роитлар яратилган бўлиб, шаҳар­да­ги­лардан ҳеч ҳам қолиш­майди, шинам ва қу­лай бу уйлар киши дилини фахр­га, ғурурга тўлдира­ди. Уларда истиқомат қила бошлаган бахтли ватан­дош­ларимизнинг қалб­ла­ри эса икки карра фахрга тўла.

Аммо гуруч курмаксиз бўл­маганидек, айрим ҳол­ларда янги уйларда яшов­чиларнинг юқоридагидек қурилиш сифати бораси­даги эътирозларига ҳам дуч келасиз. Яқинда Карма­на туманида бунёд этила­ётган уйлар қурилиши би­лан танишганимизда бунга гувоҳ бўлдик.

"Дўстлик" ва "Варқ" мас­сивларида намунавий ло­йи­ҳалар асосида қурилган уйларнинг фойдаланишга топширил­га­нига ҳали кўп бўл­гани йўқ. Аммо улар­нинг айримларининг сувоқ­ла­ри аллақачон кўчган, де­ворлари нураган. Топши­рил­­ганига атиги 4-5 йил бўлса-да, баъзи бинолар 30-40 йилдан кейинги кў­ринишни тасвирлайди. "Ҳа­зора" массивидаги қа­тор уйларнинг ҳатто девор­лари ҳам ёрилган, бемалол қўшнингизнинг "оилавий сирлари"дан бо­ха­бар бў­лишингиз мумкин. Шу ҳу­дудда яшовчи бир тани­шимнинг уй девори ўтган йили баҳорда қулаб ҳам тушганди. Маълум бў­ли­шича, бунга ажратилган қурилиш материалларидан мақсадли фойдаланилма­гани, талон-торож қилинга­ни сабаб бўлган. Қатор мас­сивлар кўчалари авто­мобиль ва пиёдалар йўлак­ла­ри аллақачон таъмирта­лаб бўлиб қолган. Одамлар уйли-жойли бўламан деб, ўз оиласи бюджетидан қир­қиб, 15 йиллаб пул тў­лаш­моқда, бироқ ҳалигача "мендан кетгунча — эгасига етгунча" қабилида иш ту­тишдан қутула олмаяпмиз.

Маълумки, қурилиш иш­лари тасдиқланган маҳал­лий ҳамда халқаро меъёр­лар, қоидаларга асосан олиб борилади. Улар йил­лар давомидаги кузатув­лар, таҳлиллар, текширув­лардан келиб чиқиб қабул қилинган. Буни кўп йиллик тажрибага эга мутахассис­лар жуда ях­ши билишади. Аммо доим ҳам уларга қатъ­ий риоя қилмаяпмиз. Юқо­ридаги нохуш вазиятлар­га, фикри­мизча, айнан шу нарса пойдевор бўлмоқда. Бундан ташқари, бу борада қурув­чи­лар­нинг назарий ва ама­лий малакаси, кўникма­си ҳам катта аҳамият касб этади.

Айни даврда вилояти­миз­да қатор қурилиш таш­килотлари фаолият олиб бораяпти. Улар томонидан замонавий, менталитети­мизга хос шинам, қулай уй-жойлар, ижтимоий, маи­ший бинолар бунёд этил­моқда. "Любатон" масси­ви­да "151-қурилиш-монтаж поезди" масъулияти чек­лан­ган жамияти жамоаси томонидан қурилаётган 2 қаватли бино қурилишида бўлганимизда унда, асо­сан, ёшлар меҳнат қилаёт­ганига гувоҳ бўлдик. Ис­мини Бахтиёр, Ориф дея таништирган йигитларнинг ҳеч қандай мутахассислиги йўқ экан, улар буюрилган ишни бажараверади. На­за­римизда, қолган "мута­хассислар" ҳам шундай. Уларнинг кўпчилиги соҳа назариясидан бехабар.

Яна бир жиҳат. У ёлланиб ишлаётган ходимларга иш ва яшаш шароити билан боғлиқ. Сир эмас, қури­лиш-монтаж ёки бошқа со­ҳада меҳнат қилаётганлар махсус кийим, ҳимоя воси­тала­ри билан таъминлани­ши шарт. Юқоридаги жа­миятда бўлганимизда иш­чиларнинг махсус кийим-бошсиз, ҳеч қандай восита­ларсиз (жумладан, каска, ка­мар ва ҳоказо) меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Ахир, ишда, айниқса, би­нонинг том қисмида шуғул­ланаётганда ҳар қандай нохуш вазият вужудга ке­лиши мумкин. Қолаверса, бизни ходимларнинг ов­қат­ланиши ва дам олиши учун "яратилган шароит" дилсиёҳ қилди. Овқатла­ниш учун ажратилган жой, хонтахта ва ўриндиқлар бун­дан икки аср аввалги кўринишда. Тушлик тугага­ни­га икки соатдан ошган бўлса ҳам хонтахта усти азиз неъмат — нон бўлак­лари ва ушоқлари билан тўла, овқат солинган идиш­лар ювилмаган, пашшалар­га "ин" бўлиб турибди.

Ҳукуматимиз тадбиркор­лар­га кенг шароит яратиб, имконият бермоқда. Мат­буот хабарларига кўра, жо­рий йилда ҳам Осиё тарақ­қиёт банки томонидан рес­публикамизда уй-жой қу­рилиши учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилаяпти. Биз­нинг вазифамиз ундан виж­донан ва оқилона фойда­ланиш, унга хиёнат қилмас­лик, зиммамиздаги ша­раф­­­ли топшириқни тўкис бажаришдир. Ўйлаймизки, бу соҳада ҳам ишларни тар­тибга солиб, маблағ­лар­нинг хўжасизларча фой­даланишига, ўзлаштири­ли­шига чек қўйиб, буюрт­мани фақат ўз ишининг устаси бўлган профес­сио­нал кишиларгагина бериш учун фурсат етиб келган.

Олим ЖАЛИЛОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 3103 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus