Бугун: 08 Мар 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ҳур Ватан бағрида яшнаган диёр


Ҳар бир жой, масканнинг ўз тарихи бўлгани каби туманимизнинг ҳам ўзига хос тарихи бор. Айтишларича, Томди номи бу ерда энг биринчи том уй солинганликдан "Томди", яъни томли, уй бор, деган сўзлар асосида келиб чиққан экан. Яна бир ривоятда айтилишича, ушбу ҳудуддан булоқ чиқиб, "Томдибулоқ" дея аталган.

Олис чўл бағрида жойлашган Томди туманида истиқлол йилларида улкан ўзга­ришлар амалга оширилди. Аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, таъ­лим, соғлиқни сақлаш тизимларини, тад­бир­корликни ривожлантиришга қара­тил­ган саъй-ҳаракатлар ижобий самара­лар берди. Янгидан барпо этилган туман мар­казини эса ҳақиқий маънода чўл бағри­даги гавҳар дейиш мумкин. Буни Янги Томдида бунёд этилган замонавий мактабгача таълим муассасаси, маданият ва спорт ишлари бўлими, туман ҳоким­лиги, ДСЭНМ, агроиқтисодиёт коллежи, тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли марказий поликлиника каби муҳташам иморатлар мисолида кўриш мумкин.

Қувонарлиси, бунёдкорлик ишлари кўла­ми тобора ортиб бормоқда. Хусусан, жо­рий йилда мусиқа ва санъат мактаби­нинг биноси қуриб битказилса, "Шарқ" масси­ви­да намунали лойиҳа асосида барпо этилаётган 15 та уй мустақил­лик бай­рами арафасида ўз эгаларига топширилади. Туман­нинг "Абай" массивида ҳам келгуси йил­да 20 та ана шундай уй-жой бунёд этилади.

Туманда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 109,7 фоизга, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш 107,2 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш 105,9 фоизга, чакана савдо ҳажми 112,6 фоизга, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 112,1 фоизга, сервис ва хизмат кўрсатиш ҳажми 124,7 фоизга, ишлаб чиқаришга инвестиция жалб қилиш 109,4 фоизга, шундан пудрат ишлари ҳажми 102,3 фоизга, экспорт режаси 61,7 минг АҚШ долларига бажарилди.

Тумандаги 195 та хўжалик юритувчи субъектнинг 124 тасини, яъни 63,6 фоизини кичик бизнес субъектлари ташкил этади. Бу нима дегани? Гап шундаки, асосан чорвачиликка ихтисослашган туманимизда мустақиллик даврига келиб, иқтисодиёт соҳасида янгидан-янги йўналишлар пайдо бўлди. Бу эса ян­ги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш даражасини юксалтиришнинг муҳим омили бўлмоқда. Шу боисдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тижорат банклари томонидан  мазкур соҳага 109,8 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли банд­лигини таъминлаш масаласида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "2014 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳо­ли бандлигини таъминлаш ҳудудий Дастури"га асосан ушбу йилда 550 та, ярим йил мобайнида 261 та янги иш ўрни  яратилиши белгиланган бўлса, амалда 273 та иш ўрни ташкил этилди.

Тумандаги ишлаб чиқариш қувватларини мо­дернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқти­содиёт тармоқларини, сервис хизмати кўр­сатишни жадал ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусан, вилоят ҳо­кимининг 2014 йил 8 ян­­вардаги қарори билан тасдиқланган "2014 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш дастури"га асосан туманда жорий йилда ноозиқ-овқат ҳам­да озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ре­жа­лашти­рил­­ган. "Қи­зил­қум-извест" МЧЖ томонидан уму­мий қиймати 225 минг АҚШ доллари бўл­ган оҳак тайёрлаш қувватини, "Қи­зилқум сут" оила­­вий кор­хонаси томонидан лойи­ҳа қиймати 28 минг АҚШ долларига тенг сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхонанинг ишга туширилиши шулар жумласидандир. 

Албатта, Томди де­йил­ганда, меҳнаткаш чорвадорлари билан танилган диёр тушунилади. Туманда етакчи соҳа бўлган чорвачиликни ривожлантиришга, пировардида мўл-кўл чорва маҳсулотлари етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида тумандаги барча тоифадаги хўжаликларда ҳисобот даврида 4839 тонна гўшт, 54,1 минг дона қоракўл тери, 345 тонна жун, 1076 тонна сут, 551 минг дона тухум етиштирилди. Бугунги кунда ширкат хўжаликларида 249,5 минг бош майда шохли, 480 бош йирик шохли мол, 3040 бош от, 1684 бош туя мавжуд. Гўшт етиштиришга ихтисослаштирилган 4 та бўрдоқичилик шуъба корхонаси, 2 та паррандачилик, балиқчилик бўйича "Томди Жаннати" деҳ­қон хўжалиги фаолиятининг йўлга қўйилиши бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради.

Сабрли, шукроналикни ўзига фазилат қилиб олган танти ва меҳмон­дўст томдиликлар мустақиллигимизнинг 23 йил­­лигини муносиб қар­­ши олиш мақсадида ғайрату шижоат билан фаолият кўрсатишмоқда. Ҳур Ватанда яшаётган чорвадор аҳли мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги учун астойдил саъй-ҳаракат қилиб, истиқлол неъматларини кўз қорачиғидек асраб, порлоқ истиқбол яратиш йўлида бунёдкорлик ишларини кў­пай­тираве­радилар.

Кўрилганлар сони: 5745 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus