Бугун: 24 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 33 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2110 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Бухоро, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 3 нафари Тожикистон Республикасидан, 2 нафари Қозоғистон Республикасидан ва яна 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг кексаси 56 ёш бўлса, энг кичиги 13 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 18 нафари хориждан келган, жумладан, 7 нафари Тожикистон Республикасидан, 3 нафари Қозоғистон Республикасидан ва 1 нафари Россиядан, шунингдек, яна 7 нафари Дубай-Тошкент чартер рейси орқали келиб, карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали  касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Наманган ва Самарқанд вилоятларидан 4 нафардан, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Қашқадарё вилоятидан 2 нафар, Фарғона ва Андижон вилоятидан 1 нафар. Беморлардан 15 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 56 бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 635 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 668 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2110 нафарни ташкил этмоқда.

Кўрилганлар сони: 985 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus