Бугун: 27 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ, ҲАҚИҚИЙ ХАЗИНА - БУГУНГИ МАНЗИЛИМИЗ “ЯНГИАРИҚ” МАҲАЛЛАСИДА


Аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши оила бюджетини мустаҳкамлаш баробарида, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Навоий шаҳридаги “Янгиариқ” маҳалласида ҳам бу ҳақиқатга амал қилиб, томорқасини обод этаётганлар кўпчиликни ташкил этади.
Хусусан, бугун Навоий шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи мазкур маҳаллада бўлиб, ўрганиш давомида аксарият аҳоли томорқасини намунали ҳолатга келтириб қўйганлигининг гувоҳи бўлишди.
Жумладан, маҳалланинг “Янгиариқ” кўчаси 3-уйда яшовчи Ўткир Қурбонов 1,5 сотихли мўъжазгина томорқасида етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари парваришламоқда.
Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган Нигора Ғуломова ўзининг 2 сотих томорқасида ҳамда Истам Гулямов 4 сотихли экин майдонидан унумли фойдаланиб келаётганини кўпчиликка ибрат қилсак арзийди.
Зеро, унутманг, томорқа - даромад манбаи, ҳақиқий хазина.

Кўрилганлар сони: 1131 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus