Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОМДИЛИК ТАРБИЯЧИЛАРГА 87 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ ТУМАН КОЭФИЦЕНТИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ.


Текширувлар жараёнида ходимларга жами 87 384 947,77 сўм маблағлар тўлаб берилмагани маълум бўлди.

Навоий вилоятининг Томди тумани шаҳар марказидан 300 км узоқликда жойлашган. Бу маскан иқлими, яшаш шароити жиҳатдан ноқулай бўлгани боис, томдиликлар учун 50 фоизлик туман коэфиценти тўланади.

Айни пайтда Томдида жами 6 та мактабгача таълим муассасаси ва 2 та филиал фаолият юритади. Лекин мазкур муассаса ходимлари маошига 4 ой мобайнида туман коэфиценти қўшилмаган. Шунинг учун МТТ ходимлари ўзларига тегишли бўлган маблағни ундиришда амалий ёрдам сўраб Томди туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

–   Жами 82 нафар ишчи-ходимларга туман коэффиценти тўлаб берилмаган. Аввалига биз пандемия бўлгани учун қўшимча пулларимиз тўланмади деб ўйлагандик, аммо қонунчиликда бундай тартиб йўқ экан, – дейди МТТ ходими Ж.Мирзахметова.

Мурожаатга кўра, текширувлар жараёнида ходимларга жами 87 384 947,77 сўм маблағлар тўлаб берилмагани маълум бўлди.

Шунга кўра, адлия бўлими томонидан Томди туман Мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилиб, натижада Мактабдагача таълим ташкилотларининг 82 нафар ишчи-ходимларига белгиланган суммадаги маблағларнинг ундириб берилиши таъминланди.

 

Кўрилганлар сони: 420 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus