Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОМДИЛИК ЁШЛАР БИЛАН “МУСТАҚИЛЛИК МИЛЛАТ РАВНАҚИ” МАВЗУСИДА АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ


Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърфиий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Мустақиллик миллат равнақи” мавзусида Томди туманининг чегара ҳуддларидан “Шиели” овул фуқаролар йиғинида амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу амалий конференция Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг иқтидорли ёшлари, Маданият бошқармаси жамоаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг чемпион ёшлари, Миллий гвардия бошқармасининг мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейининг ўқувчи-ёшлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида овулдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди ҳамда ушбу оилаларга китоблар жамланмаларини совға қилишди.

Шунингдек, кофренция давомида “Шиели” овул фуқаролар йиғинидаги ёшларнинг қозоқ миллатининг миллий урф-одатлари акс этган чиқишлари тадбир иштирокчиларига ўзгача хурсандчилик кайфиятини бахш этди.

Кўрилганлар сони: 1021 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus