Бугун: 16 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОКИОДАГИ ОЛИМПИЯ СТАДИОНИДА ИЛК МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ


Токио олимпиадасининг тантанали очилиш маросими ўтказилиши белгиланган Япония миллий ўйингоҳида пандемия давридан кейин илк бор енгил атлетика мусобақалари ташкил этилади, дея хабар тарқатди Халқаро олимпия қўмитаси сайти.

Хабарда айтилишича, 23 августда ўтказиладиган “Seiko олтин гран при” мусобақасида енгил атлетика бўйича ўзига хос рекордлар қайд этган япониялик собиқ спортчилар, амалдаги чемпионлар, Япония енгил атлетикасининг эртанги ёш юлдузлари бўлган мактаблараро баҳсларнинг ғолиб ёшлари ҳамда Япония спорт клубларида фаолият кўрсатаётган Эфиопия ва кениялик спортчилар иштирок этади.

Халқаро енгил атлетика федерациясининг тақвим режаси асосида ташкил этилаётган мусобақада Осиё ўйинларининг амалдаги ғолиби Юки Койке, енгил атлетика бўйича биринчи шахсий рекорд ўрнатган япониялик спортчи, қитъа чемпиони Ёшихиде Кирю, Рио олимпиадасининг кумуш медаль совриндори Аска Кембридж каби жаҳон енгил атлетикасининг номдорлари қатнашиши кутилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1576 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus