Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТЎКИНЛИККА НЕ ЕТСИН...


Кармана туманидаги “Ўзбегим” тўйхонасида Навоий вилоятидаги пахтакорлар, фермерлар ва миришкор бободеҳқонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва “Ҳосил байрами” вилоят тадбири бўлиб ўтди.

  Эътироф этиш керакки, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида 2017 йил қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган тарихий юксалиш йили бўлди.

   Айниқса, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган тарихий қарор ва фармонлар, мустаҳкам ҳуқуқий база мазкур йўналишни янги босқичга олиб чиқишни кафолатлади. Бунинг пировардида, стратегик аҳамиятга эга бўлган тизимда юксак натижаларга эришилди.

  Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини аграр соҳадан индустриал саноат соҳасига айлантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

  Вилоятда пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, мева-сабзавотчилик, боғдор-чилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларида эришилган ютуқлар, яратилган мўл-ҳосил соҳага илмий ёндошувнинг амалий ифодаси бўлди.

  Бугун том маънода қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини меҳнатига муносабат тубдан ўзгарди. Уларнинг эркин фаолият юритиши кафолатланиб, ҳуқуқлари янада мустаҳкамланди.

Деҳқон-фермерларга яратилаётган шарт-шароитлар мўл-ҳосил олиш ва улкан хирмон яратиш, халқимиз дастурхонини тўкин этишга пухта замин яратди.

Жорий йил вилоят пиллакорлари томонидан 640 тонна “кумуш тола” етиштирилиб, шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Ғаллакорлар томонидан эса 89,9 минг тонна ўрнига, 103,1 минг тонна хирмон яратилиб, ҳосилдорлик 52 центнерни ташкил этди.

 Бу йил пахта теримида ҳашарчиларга яратилган шарт-шароитлар, ҳақ тўлашнинг янги тизим асосида ташкил этилгани миришкорлар томонидан етиштирилган ҳосилни бир мисқолигача териб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Вилоят деҳқон-фермерлари бу йили 97 минг тонна “оқ олтин” хирмони кўтардилар.

Қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан боғдорчилик, парранда-чилик, асаларичилик, мева-сабзавочилик йўналишларида ҳам эришилган ютуқлар салмоғи ҳар йилгидан самарали кечди.

Тадбирда алоҳида эътироф этилдики, жорий йил қишлоқ хўжалиги соҳасида Қизилтепа, Кармана, Хатирчи, Конимех тумани деҳқонлари ибрат намуналарини кўрсатдилар.

Хусусан, Қизилтепа туманидаги “Валиобод” ва “Сафаробод боғи”, Кармана туманидаги “Баҳром Ризо”, “Аслиддин Асадбек келажаги”, Навбаҳор туманидаги “Қирариқ”, Нурота туманидаги “Катта овул”, Хатирчи туманидаги “Қўрғонтепа келажак сари”, “Истиқлол зар даласи” сингари бир қатор фермер хўжаликлар қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида самарали натижаларга эришгани алоҳида эътироф этилди. 

— Йил-йилга ўхшамайди, дейди доно халқимиз. Бу йил бизнинг фермер хўжалигимиз учун жуда омадли келди. Мавсумда пилла, ғалла, пахта шартномавий режаларини биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажардик. Лекин чўл шароитида қилган машаққатли меҳнатларимиз Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори билан муносиб рағбатлантирилди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан юксак мукофот - “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби бўлдим. Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Президенти-мизнинг табрикларини тинглаб кўнглим тоғдек кўтарилди. Бундай эътибор ва муносабат учун биз фермерлар ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, элимиз дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшишимиз лозим. Чунки, фермер бой бўлса, эл ҳам бой бўлади, — дейди Қизилтепа туманидаги “Валиобод” фермер хўжалиги раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Раъно Валиева.

 Бугунги кунда вилоятда етиштирилган пилланинг 100 фоизи ёки 640 тоннаси, пахтанинг эса 95 фоизи ёки 101,6 минг тоннаси шу ернинг ўзида қайта ишланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилоятидаги сайловолди учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш стратегияси бўйича келгусида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар билан узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган эди. Шунга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартда “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хомашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сонли қарори қабул қилинди.

Қизилтепа туманида Республикамизда илк бора пахтачилик соҳасида жорий этилган кластер тизимининг ўзини оқлади. Шу боис, мазкур туман нафақат вилоятда, балки республикада биринчилардан бўлиб пахта шартномавий режасини уддалади.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бир пиёла чой устида ташкил этилган вилоят байрам тадбирида соҳада фидойилик кўрсатган, шартномавий режаларни биринчилардан уддалаган фермер хўжаликлари ва миришкорларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари ҳамда қиматбаҳо совғалари топширилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар кечага ўзгача файз олиб кирди.

Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 927 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus