вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тинимсиз машқлар маҳсули


Юртимизда жисмонан соғлом, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатимиз шаънини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қила оладиган абжир ҳамда кучли спортчиларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда.

  Хусусан, Кармана туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида янги ўқув йилида 1530 нафар ўқувчи спортнинг 17 тури бўйича машғулотлар олиб бор­моқда. Уларнинг 222 нафарини қизлар ташкил этади.

Ўтган ўқув йилида ёш спортчилардан 46 нафари республика миқёсидаги мусобақаларда ғолибликка эришди. Шунингдек, "Турон" яккакураши, қўл­жанги ва бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида 4, Осиё кубоги учун баҳсларда 3 ҳамда халқаро турнирларда 1 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медал­ларни қўлга киритди.

  Жумладан, "Турон" яккакураши бўйи­ча вилоят жамоаси бош мураббийи Искандар Каримовнинг эндигина 15 ёш­ни қаршилаган шогирдлари — вилоят ва республика мусобақалари ғолибла­ри Шуҳрат Зокиров ҳамда Мироншоҳ Жалилов эришаётган ютуқлар барчани бирдек қувонтирмоқда. Шуҳрат жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси­нинг Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбе­кис­тон чемпионатида учинчи, "Умид ни­ҳоллари" спорт ўйинларининг Навоий­даги минтақавий босқичида эса бирин­чи ўринни эгаллади. Мироншоҳ эса 2017 йилда Қозоғистон Республи­каси­нинг Чимкент шаҳрида ташкил этилган жаҳон кубогида олтин медаль соҳиби бўлди. Нукус шаҳридаги мамла­кат чемпионатида эса унга тенг келади­ган рақиб топилмади.  

  — Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кун­лари "Турон" яккакураши бўйича Наман­ган шаҳрида ўтказилган респуб­лика чемпионатига пухта тайёргарлик кўрган вилоятимиз жамоаси 5 та ме­даль жамғарди, — дейди БЎСМ дирек­тори У. Муродов. — Жумладан, ўз вазн тоифаларида баҳслашган йигит ва қиз­лардан Ҳ. Раҳимов, М. Истамова, С. Дав­латова олтин, Д. Олимов кумуш ҳамда М. Жалилова бронза медаллари билан тақдирланди.

  Албатта, муассаса мураббий ва ўқув­чиларининг тинимсиз машқ ҳамда тай­ёр­гар­ликлари муваффақият омилига ай­ланган.

Кўрилганлар сони: 379 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus