вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тест синовларида муҳим ўзгаришлар


Олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш учун танловни адолатли ўтказиш, ҳақиқий билимга эга бўлган иқтидорли абитуриентларни танлаб олиш механизмлари ҳар бир давлатда ўзига хосдир. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш 1993 йилдан буён тест синовлари асосида амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 16 ноябрда имзоланган "Рес­пуб­лика олий таълим муассасалари ба­ка­лав­риатига кириш тест синовларини ўтказиш тартиби­ни такомиллаштириш тўғри­си­да"ги қарор­га асосан, 2018 йилдан бош­лаб тест синов­лари очиқ, ошкора, шаффоф ҳол­да 1 ав­густ­дан 15 августгача ўтка­зи­ли­ши белги­ланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги "Олий таълим муасса­са­ларига ўқишга қабул қилиш тартибини яна­­­да тако­миллаштириш тўғрисида"ги қарори билан "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бака­лав­риатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғ­рисидаги Низом" тас­диқ­ланди. Мазкур Низомга асосан, тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кеч­ки (сменали) таълим шакли учун 1 август­дан 15 августгача бўл­ган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада олиб борилиши қайд этилди.

Олий таълим муассаса­лари­да ташкил этилган қабул ко­мис­сияларида аби­ту­риент­лар­дан ҳужжатлар 15 июндан 15 июл­­гача бўлган муддатда қа­­­бул қилинади. Уларга аби­ту­риент рухсатномаси, тест си­нов­ларини ўтказиш тартиби ҳақидаги эс­латма ва синовлар ўтказиладиган бино­нинг режа чизмаси 29-31 июль кунлари тақ­­дим этилади. Абитуриент рух­­сатно­ма­сида барча маълу­мот­лар кўрсатилади ва улар белгиланган сана ва вақтда тест си­нов­ларида иштирок этишади.

Навоий вилояти олий таъ­лим муасса­са­ларига кириш тест синовлари Навоий шаҳ­ри­­­даги "Ёшлар" спорт маж­муа­­сининг универсал спорт  зал­ларида ўтказилиши белги­ланди. Бу ерда абитуриентлар ва улар­­нинг ота-оналари учун етарлича ша­роитлар ярати­лади. Ота-оналар фарзанд­лари­нинг тест синови топ­ши­риш жараё­ни­ни катта мони­торларда кўриб бо­риш­лари таш­кил этилади. Абиту­риент­лар тест синовларига фақат рух­сатнома ва шах­си­ни тас­диқ­ловчи ҳужжат билан кири­ти­лади.

Тест синовлари ўткази­ла­диган ҳудуд ёки бинога ки­риш­да микрокалькулятор, лу­ғат, жадвал, китоб, уяли те­ле­фон, компьютер, те­леком­му­никация қурилмалари ва бош­қа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улар­­дан фойдаланса, тест материал­лари­ни бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам бер­са, материалларни бинодан таш­­қарига олиб чиқса, тест топ­шириқлари китоби вара­ғи­ни йиртса, ажратилган вақт тугагандан сўнг материал­лар­ни топши­риш­­дан бош тортса, жа­раёнда видео­ку­затувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилма­ган­лиги аниқ­ланса, у тест си­новлари жа­раё­нидан чет­лаш­тирилади. Бундан таш­қари, би­­нога кираверишда аби­­туриентнинг шахси аниқ­лан­маса ҳам у тест синов­лари­га қўйилмайди.

Тест синовлари ўтка­зила­ди­ган бинога 50 дан ортиқ ви­део­кузатув мосламалари ўр­на­тилади. Бу мосламалар орқали ҳар бир абитуриентнинг ва гуруҳ на­зоратчисининг ҳа­ракатлари видеокузатув мос­ламалари орқали қайд қи­либ бо­рилади. Агар абиту­риент­нинг ёки гуруҳ на­зо­рат­чиларининг тест синовлари жа­­раёнида белгиланган тар­тиб-қоидаларга риоя қилма­ган­лиги видеокузатувда аниқ­лан­са, жавоб ҳисобга олинмайди, айбдор гуруҳ назоратчиси эса қонунда белги­лан­ган тартибда жавобгарликка тортилади.

Тест синовлари натижалари, тест топ­шир­ган куннинг эр­таси куни Давлат тест марка­зининг dtm.uz  сайтида эълон қи­либ борилади.

Ишонч билан айтиш мум­кинки, аби­ту­риент фақат ўз ку­чига ва иқтидорига ишон­ган ҳол­да тест синовларига пухта тайёр­гарлик кўрса, олий таъ­лим муассаса­лари­да ўқиш, та­лаба бўлиш бахтига эришади.

Н. БЕКНИЁЗОВ,

Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 694 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus