Бугун: 17 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТЕКИН ЛУҚМА ТАМОҚ ЙИРТАР…


Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Аммо шуларга қарамай айрим лавозимдаги шахслар ўзига берилган ваколатни суистеъмол қилиб, текин луқмадан қўл тортмай келаётгани ачинарли ҳол.

Жорий йилнинг февраль ойида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар очиқ сайёр суд мажлисида Ш.Қўлдошева ва К. Бердиқулов (исм фамилиялар ўзгартирилди)  нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Тиббиёт ходими бўлган бу икки судланувчи шахсий манфаатдорлик, текин фойда кўриш истагида қонунларни четлаб ўтгани, ўзига берилган ваколатни суистеъмол қилганлиги учун қора курсида ўтириб қилмишига яраша жавоб беришига тўғри келди.

Ш.Қўлдошева 1986 йил Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. У2006 йилнинг июнь ойидан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ соғлиқни сақлаш хизмати “Бухоро-1” бекатидаги темир йўл касалхонасига қарашли “Тинчлик” бекати тиббий пунктида ҳамшира вазифасида ишлаб келади. Бухоро минтақавий темир йўл узели ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди “Тинчлик” ўқчилик-ўт ўчириш командаси ҳодими Э.Н. ҳамда “Бухоро-1” бекатидаги темир йўл касалхонаси жарроҳи Ж.Х. билан олдиндан жиноий тил бириктириб 2019 йил март ойи бошларида “Тинчлик” ўқчилик-ўт ўчириш командаси ходимлари Б.Қ., П.М., О.У., Б.Н., К.М., Х.Қ. ва Ж.Б.ларнинг ҳар биридан 70.000 сўмдан, жами 490.000 сўм пулларни қўлга киритиб ишчиларга тегишли йиллик тиббий кўрик натижалари қайд қилинадиган “АКУ-23” шаклли тиббий ҳужжатларга сохта ёзувлар киритилишига ва аслида тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни кўрикдан ўтгани ва ишлашни давом эттиришга лаёқатли эканликларини тасдиқловчи “Poliklinika Bo’limi” ёзувли хулоса печатини расмийлаштириштириб беради. Шунингдек, судланувчи жиноий ҳаракатларини давом эттириб 2019 йил 19 март куни “Тинчлик” темир йўл бекатига келган “Саломатлик” тиббий санитар ёрдам поезди тиббий кўрик комиссиясининг “Poliklinika Bo’limiShmk”ёзувли, тиббий кўрик хулоса муҳри жиноий шериги К.Бердиқуловда эканидан фойдаланиб, у билан бирга аслида тиббий кўрикдан ўтмаган ишчиларнинг тиббий карталарига сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, тиббий кўрикдан ўтиб, ишлашларини давом эттиришга лаёқатли эканликларини тасдиқловчи тиббий кўрик хулосаларини расмийлаштириб карталарни такроран сохталаштирган. Иш ҳолатларидан кўринишича, Ш.ҚўлдошеваБухоро темир йўл узелига қарашли Навоий вилоят ҳудудида жойлашган темир йўл ташкилотларида ишловчи 68 нафар ишчиларнинг 2019 йилда тиббий кўрикдан ўтказиб бериш эвазига улардан жами 1.790.000 сўм пул маблағларини қўлга киритгани аниқланди.

Унинг ҳамтавоғи 1979 йил Самарқанд вилоятида туғилган К.Бердиқулов 2015 йил апрель ойидан буён “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати “Бухоро-1” бекатидаги темир йўл касалхонасига қарашли “Тинчлик” бекати тиббий пункти терапевт врачи вазифасида ишлаб келган. К. Бердиқулов  “Тинчлик” локоматив депоси фельдшери Л.Ш. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб 2019 йил март ойида “Тинчлик” локоматив депоси тепловоз машинисти Ў.Қ.дан 130.000 сўм пулларни ҳамда унинг тиббий кўрик натижалари расмийлаштириладиган 315931-рақамли “АКУ-23” шаклли тиббий картасини олиб, 2019 йил 19 март куни “Тинчлик” темир йўл бекатига келган “Саломатлик” тиббий санитар ёрдам поезди тиббий кўрик комиссияси раиси О.С. унга “Poliklinika Bo’limi Shmk” ёзувли, тиббий кўрик хулоса муҳрини ишониб қолдирганидан фойдаланиб, Ў.Қ.нинг тиббий кўрик картасига аслида тиббий кўрикдан ўтмаган бўлсада, кўрикдан ўтганлиги ва ишлашни давом эттиришга лаёқатли эканлигини тасдиқловчи тиббий кўрик хулоса муҳрини қўйиб, Ў.Қ.дан олган 130.000 сўм пулларни ўз эҳтиёжига ишлатган.

Шунингдек, К.Бердиқуловўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, 2019 йилнинг март ойида Навоий алоқа ва ишорат масофаси электр таъмирловчиси И.Н.дан 50.000 сўм пул эвазига унинг тиббий кўрик картасигасохта ёзувларни киритган, ҳужжатни сохталаштирган.Шу тариқа ишчиларнинг ҳар кўрик давомида пулини олиб текин даромад топишга одатланган устаси фарангларнинг сохта «ҳожатбарор»лигига чек қўйилди. Жиноятчилар ўз қилмиши юзасидан қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

Коррупция йўли охири пушаймонлик ва жавобгарлик томонга бошлашини, бу оғир қилмишнинг жазоси борлигини унутмайлик.

 

А.М.Авезов

Жиноят ишлари бўйича

Навоий шаҳар суди судьяси

 

М.М.Рахманов

Жиноят ишлари бўйича

Навоий шаҳар суди судья ёрдамчиси

Кўрилганлар сони: 517 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus