Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Техника мўъжизаси хонадонингизда


Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида  инновация­нинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, яқинда Зарафшон шаҳ­ри­да аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларнинг кириш йўлак­лари олдида "Жонли сув" ("Живая вода") ёзувли ускуналар жой­лаш­ти­рилди. "Living Water" масъулияти чекланган жамияти томони­дан амалга оширилган инновацион лойиҳанинг қулайлиги шундаки, қурилмалардан ҳар ким мустақил равишда фойдаланиши мумкин.

— Айни пайтда шаҳримизнинг 6 жойида шу каби сув тарқат­кич­лар ишлаб турибди, — дейди МЧЖ раҳбари Ф. Ҳамроев. — Яна 14 тасини ўрнатишни режалаштир­ганмиз. Ушбу жиҳозлар Россиядан келтирилди. Битта шундай уску­нанинг қиймати 30 миллион сўмни ташкил этади.

Бу аппаратлар марказий компью­терга уланган бўлиб, барча жа­раёнлар мутахассислар томонидан назорат қилиб борилади. Уску­налар кун давомида кўп қаватли бинолар ертўласига ўрнатилган резервуар­лар­дан олинадиган 1 тоннагача сувни тозалаб, унинг таркибида­ги тузлар ҳамда металл аралашмаларини ажратиб олиш имконига эга.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 124 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus