Бугун: 21 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ташаббускорлар, имтиёзлар сизни кутмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 ноябрдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги» низом тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди. Низомда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибига аниқлик киритилган.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, қабул қилинган лойиҳани амалга ошириш доирасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.
Оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга, биринчи навбатда, вақтинча ишсиз олий ва ўрта маълумотли фуқароларни иш билан таъминлаш имкони берилади. Шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақи давлат муассасаларида меҳнат қилаётган ходимларники билан тенглаштирилади ва давлат бюджети ҳисобидан ажратилади. Ота-оналар тўловидан тушган тушум эса тарбияга, ёрдамчи тарбиячиларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
Таъкидлаш лозим, акциядорлик тижорат «Туронбанк» томонидан бундай тадбиркорларга муассаса биносини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, янги қурилиш учун имтиёзли (йиллик бир фоизли) кредит маблағи ҳам ажратилиши мумкин.
Оилавий ва ўзига тегишли бино, ер ҳудудида МТМ ташкил этиш истагида бўлган ташаббускорларни шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимларига мурожаат этишларини сўраймиз. Маълумот учун 220 14-17, 220 17-46 телефон рақамларига ҳам қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси.

Кўрилганлар сони: 1136 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus