Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ "ШОДЛИК" МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА...


Халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта кунимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида юртимизнинг барча гўшаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Зарафшон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

Тарғибот гуруҳи даставвал Зарафшон шаҳридаги "Шодлик" болалар шаҳарчасида бўлиб, у ердаги болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ўтказилди. Болалар шаҳарчасига айниқса, бир қатор роллари ва дубляжлари билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган эл суйган актёр Элёр Носировнинг ташрифи болаларга ўзгача завқ бағишлади. Тарғиботчилар болалар билан дилдан суҳбат қилдилар. Иқтидорли ёшлар томонидан бир-биридан гўзал куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.Тарғибот гуруҳининг шаҳардаги "Олтин водий" маданият уйига ҳам ташрифи ташкил этилди ҳамда аҳоли учун байрам дастури ўтказилди.

Кўрилганлар сони: 255 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus