Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тараққиёт омили

Тараққиёт омили

15.05.2017 14:18:50


Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташаббуси билан "Умумтаълим мактаблари таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таъ­лим сифати ҳамда самарадор­лигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Шунингдек, конференцияда баркамол авлод­ни тарбиялашда ахборот-коммуникация техно­логияларидан фойдаланиш, ўқитувчи­ларнинг билим ва малакасини ошириш, гло­бал интернет тармоғидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчи­ларнинг компьютер саводхонлигини юксал­ти­риш масалалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Маҳмуд БОБОЁРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 200 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus