Бугун: 17 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Таълим тизими янги босқичда


Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2012 йил 10 декабрда эълон қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таълим тизимини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Жумладан, чет тиллар бўйича давлат таъ­лим стан­дартлари ва ўқув йили режалари асосида уму­мий  ўрта таълимнинг 1-9-синф­лари учун инг­лиз, француз ва немис тилла­ри­дан махсус ўқув дастурлари тайёрланди. Бун­дан ташқари, дарс­лик-мажмуалар ҳам яра­­тилди. Жорий ўқув йи­ли­дан бошлаб эса ўқувчиларга чет тилларини 1-синфдан ўр­гатиш йўлга қўйилгани ва дарсликлар яратилгани алоҳида эъти­рофга лойиқ. Ушбу дарсликлар инглиз тили фани учун "Kid's  English", немис тилида "Deutsch macht spab" ва француз тилида "Hirondelle" деб ата­лади. Мажмуалар ўқувчи ки­то­би, ўқи­тув­чи учун қўлланма ва мультиме­диа­ли дискдан иборат.

Навоий давлат педагогика институти хорижий тиллар факуль­тети ўқи­тувчи ва тала­балари томонидан ташкил этилган илмий-амалий семи­нар­лар, давра суҳбатлари, ўқув-амалий машғу­лотлар ва тадбирларга ўрта таълим ўқув муас­сасалари ўқув­чилари кенг жалб этилмоқда. Таълим муас­сасаларида ўтган амалий маш­ғу­лотлар жараё­нида талаба-ёшлар ўз их­тисос­ликлари бўйича профессор-ўқитув­чи­лар­дан олган билим ва кўникмаларни яна­да мус­таҳ­кам­лаш имкониятига эга бўлдилар.

Кўрилганлар сони: 3769 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus