вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Таълим-тарбияда янгича ёндашув


Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрда эълон қилинган "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида малакали тарбиячилар тайёрлашга асосий эътибор қаратилган. Албатта, таълим берувчида тажриба етарли бўлсагина мурғак қалб эгалари ҳар томонлама етук бўлиб вояга етади.

  Чунки боланинг хулқи, билими, дунё­қараши ва одоб-ахлоқи бе­во­сита тар­биячининг савиясига боғлиқ. Айни пайтда масаланинг ана шу нозик жиҳатига эъти­бор қа­ра­тилаётганлиги соҳа истиқболини таъ­минламоқда. Хусусан, Навоий давлат педагогика институти ҳу­зуридаги Халқ таъ­лими ходим­лари­ни қайта тайёрлаш ва улар­нинг малакасини ошириш ҳудудий маркази томонидан жорий йилда 413 на­фар мактабгача таълим муас­сасалари мутахассисларини кас­бий қайта тайёрлаш белгиланган. Шундан 51 нафар дефек­то­логия (ло­гопед), 24 нафар амалий пси­хология ва 338 нафар тарбиячилар ҳуж­жат­лари қабул қилинди. Биринчи бос­қич бўйича қабул қилинган тинг­лов­чилар жо­рий йилнинг 22 февра­ли­дан 21 июнигача дарс машғулот­лари­да қатнашди.  

  Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкама­сининг тегиш­ли қарори асосида за­монавий педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация техно­ло­гиялари ҳамда илғор хорижий таж­рибалардан кенг фойдаланган ҳол­да ташкил этилмоқда. Яъни, дарс жараён­ларида ноанъанавий услуб­лар, инновацион ғояларни қўллаш­га эътибор қаратилиб, тинглов­чилар йўналишлар бўйича ўқув ада­биётларини веб-сайт орқали олиш­лари, институт Ах­борот-ресурс мар­кази кутуб­хонасидан фой­даланиш­лари учун ша­роит­лар яра­тилди. Ау­диторияларнинг ўқув ла­бора­то­рия жиҳозлари, техник воситалар ҳамда методик қўлланмалар билан таъ­мин­лангани яхши самара бера­ётир. Бундан ташқари, тингловчи­лар Олий ва ўрта мах­сус таълим ва­зирлигининг масофавий ўқитиш дарсларида ҳам иштирок этмоқда.

  Дарҳақиқат, бу каби саъй-ҳара­катлардан мақсад келажагимиз эга­лари бўлган ёш­ларни жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб воя­га етказишдан иборатдир.

Кўрилганлар сони: 612 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus