Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БӮЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ.


Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоий вилояти ҳокимлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли масъул мутасаддилари билан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, эришилган ютуқларни оммалаштириш ҳамда галдаги устувор вазифалар юзасидан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди.Вазир Навоий вилоятида мактаблар фаолиятини янада яхшилаш, ёшларда етарли билим ва кўникмани шакллантиришни умумхалқ ҳаракатига айлантириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтиб ўтар экан, бу борада ўзига хос тажриба эга бўлган навоийлик таълим фидойиларига ҳар қандай шарт-шароитларни яратиб бериш зарурлигини таъкидлади. 

- Зеро,  давлатимиз раҳбари томонидан таълим-тарбия тизимини янги босқичга олиб чиқишнинг замонавий ва миллий тизими белгилаб берилган. Асосий куч ва эътиборимизни шунга қаратишимиз лозим, деди Ш.Шерматов.

Айниқса, бунда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда халқ таълими вазирлигининг ўзаро ҳамкор ва ҳамфикр тарзда иш олиб бориши муҳим аҳамият касб этишини билдирди.Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Кобул Турсунов барча ҳудудларда тенг имкониятлар бўлишига қарамасдан айрим таълим муассасаларида лоқайдлик ва эътиборсизлар ҳам учраётганлигини таассуф билан таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, вилоят ҳокими халқимиз фарзандлари келажаги учун биринчи навбатда масъул бўлган мактаблар ишига панжа орасидан қарашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини айтиб, барчани эзгу мақсад йўлида камарбаста бўлишга яна бир бор чақирди.

Кўрилганлар сони: 446 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus