Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тайёргарлик авжида


Ёшлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенг тарғиб этишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этиб келинаётган "Ёш ёнғин ўчирувчи" ҳамда "Навоий вилоят чемпионати" республика мусобақалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

  Яқинда Навоий шаҳрида ўт­ка­зилган ушбу мусобақаларнинг ви­­­лоят босқичида шаҳар ва туман­лар миқёсида ўтказилган бел­­ла­шувларда биринчиликни қўлга киритган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умум­таълим мак­таб­­лари­нинг 18 та жамоаси иштирок этди.

  Ёшлар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, нар­вонда ўқув ми­но­ра­сининг 3-қа­ватига кўтарилиш, ёнғин ўчирув­чилар эс­та­фетаси каби шарт­ларда беллашишди. Касб-ҳунар таълими муас­са­са­лари ўқув­­чилари ўртасида ўтка­зилган "Ёш ёнғин ўчи­рувчи" му­со­­ба­қа­сида умумжамоа ҳисобида Қи­зилтепа тумани терма жа­моа­си 1-ўринни қўлга киритган бўл­са, умумтаълим мак­­таблари ўр­та­сида Навоий шаҳар терма жа­моаси энг яхши натижани кўр­сатди. Бугунги кунда улар томо­нидан мусоба­қа­нинг республика босқичига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

  Таъкидлаш керак, ҳар йили  уш­­бу мусобақаларда навоийлик ёш­­лар фаол иштирок этади. Жо­рий йилги беллашувларнинг яку­ний босқичида ҳам вакил­лари­миз энг яхши натижа кўр­са­ти­ша­ди, де­ган умиддамиз.

Кўрилганлар сони: 121 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus