Бугун: 25 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тадбиркорлик — халқ манфаатлари ифодаси


Бугунги кунда юртимизда ишбилармонлик муҳитининг юксалаётгани боис, айни пайтда тадбиркорликни бошлаш, банкдан кредит олиш ҳар бир оилада энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланди.  

Карманалик Абдулҳай Нусратуллаев ҳам коллежни битириб, қай бир таш­килотга ишга кирсам, деб ўйлаб ҳам ўтирмасдан, кичик корхона очиш так­лифини оила аъзоларига билдирди. Шу тариқа "Янги авлод текстиль" оилавий корхонаси ташкил этилди. 1,5 йиллик фаолиятга эга мазкур кор­хона ўтган йилнинг ўзида 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. 

— 48 миллион сўмлик банк кредити эвазига 9 та тикув машинаси харид қилганмиз, — дейди биз билан суҳ­бат­да ёш тадбиркор А. Нусратуллаев. — 10 нафар ходим меҳнат қилаётган корхонамиз томонидан аҳоли буюрт­масига кўра кийим-кечак тикилаёт­гани билан бирга йирик саноат кор­хоналарига ҳам иш кийимлари етка­зиб бераяпмиз. Ҳозирда Навоий кон-металлургия комби­нати давлат кор­хо­на­си, "Navoiyazot" акциядорлик жа­мия­ти ва бошқа кор­хо­налар билан ҳам шартномала­римиз бор. Бугунги кунда ижарада ту­риб фао­лият юрита­ётган бўл­сак, жорий йил яку­нига қа­дар мазкур бинони ха­рид қил­моқ­чи­миз. Бу фаоли­ятимизни кенгайти­риш, да­ро­мадла­ри­миз оши­ши­да муҳим саналади. 

Мазкур корхона ўз йўналишини кен­гайтириш борасида ҳам қатор иш­лар­ни олиб бормоқда. Яқинда 1200 бош бедана келтирилиб, парвариш­лана бошланди. Эндиликда бедана жў­жаларини шу ернинг ўзида етиш­тириш имконини берувчи технология ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур иш амалга ошса, корхона ҳар 32 кунда 14 мингта жўжа етиштириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Карманалик якка тартибдаги тад­биркор Башорат Тожиева ҳам 2014 йил­да ҳунармандчилик асосида нақ­шинкор чорпоя, хонтахта, зина, диван каби уй жиҳозлари тайёрлашни йўл­га қўйган эди. 4 нафар киши иш би­лан банд бўлган субъект томонидан ҳар ойда ўртача 10 турдаги жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда.

— Банкдан 14 миллион сўмлик кре­дит олиш ҳаракатидамиз, — дейди биз билан суҳбатда Б. Тожиева. — Бу­нинг эвазига тахтага нақш чизиш ус­кунасини харид қилмоқчимиз. Иш ўринларини кўпайтириб, корхона фаолиятини яхшилаш учун устахона қуриш мақсадида туман ҳокимлигига ер ажратиш борасида ариза билан мурожаат қилганмиз.

Корхона яқинда туманда ўтказилган "Ташаббус — 2017" кўрик-танловида иштирок этиб, вилоят босқичида қат­нашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу, албатта, субъект фаолияти истиқ­бол­ли эканлигини ҳам кўрсатади.

Умуман олганда, маҳаллаларда ис­ти­қомат қилаётган оилаларнинг бо­зор талабларидан келиб чиқиб, турли йўналишлардаги корхоналар ташкил этишаётгани нафақат ўзлари, балки ўша ҳудуд учун ҳам катта аҳа­миятга эга бўлмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2433 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus