Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТАБИАТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН 3 МЛН 122 МИНГ СЎМ УНДИРИЛДИ.


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг       октябр ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

    Зарафшон шаҳар “Даугизтау” қўрғони яқинидаги муҳофаза этиладиган чўл ҳудудидан шаҳардаги “Алишер Навоий” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ноқонуний равишда ҳўл ва ўсишдан тўхтамаган саксовул буталарини синдириб, олиб келаётган вақтида қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 модданинг 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан яъни.2 млн 230минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 3 млн 122 минг сўм  ундирилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 458 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus