вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўт ўчирувчилар баҳси


НКМК ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўриқлана­ётган масканларда тузилган 219 та кўнгилли ўт ўчириш жамоаси аъзоларининг сони 1905 нафарни ташкил этади.

Яқинда "Навоий" саноат майдо­нида жойлашган 1-ҳарбийлашти­рилган хавфсизлик қисмида ком­бинатнинг 11 та кўнгилли жамоа­си иштирокида "Ёнғин ўчириш амалий спорти" бўйича икки бос­қичли мусобақа ўтказилди.

Беллашувнинг 100 метрлик ма­со­фага югуриш турида 1-ўрин "Навоий машинасозлик заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси жамоасига насиб этди. Муроса­сиз кечган баҳс­ларда чаққон, эпчил ҳаракатлар кўрсатган ушбу корхона  вакили Б. Баҳронов ҳакамлар ҳайъати томони­дан энг кучли деб топилди. "НМЗ"чилар умумжамоа ҳисобида ҳам биринчиликни қўлдан беришмади.

Ўт ўчирувчилар эстафетасида 3-автокорхона спортчилари ғолиб бўлди. Иштирокчилар комбинат­нинг диплом ва эсдалик совға­лари билан рағбатлантирилди.

М. ҲАЙИТОВ,

НКМК ЁХБ муҳандиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 584 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus