30.06.2017 15:54:26
Маълумки, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 июнь куни суд-ҳуқуқ органлари тизими вакиллари билан ўтказилган учрашувда ушбу соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналишлари аниқ ва изчил белгилаб берилди.
Шу муносабат билан куни кеча вилоят ҳокими К.Б.Турсунов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг судьялар билан учрашувдаги белгилаб берилган вазифалари ижросига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси А. Усмановнинг кун тартибига доир маърузаси тингланди.
Шундан сўнг тадбир музокарасида жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси Н. Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Д. Бобоноров, "Шамс-Навоий" хусусий фирмаси бош директори Ш. Жамолов, Навоий шаҳридаги "Ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Мавлонов ва бошқалар давлатимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилишда Навоий вилояти судьяларининг мурожаати қабул қилинди.
Жами мурожаатлар:194
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:55 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а