14.08.2020 11:35:21
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур Фармонда суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланиб қўйилганди. Бундан ташқари, 2020 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-тергов фаолиятига оид яна янги Фармони қабул қилинди. Яъни “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳуқуқий ҳужжатдир.
Мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Мазкур фармон билан қуйидагилар:
агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш;
агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ушбу шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш;
шахсга эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар, ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилиш;
судланувчининг жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги асоси билан оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда жиноятни ҳақиқатда содир этган шахсни аниқлаш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун жиноят ишини прокурорга юбориш тартибини ўрнатиш белгиланмоқда.
Суд-ҳуқуқ тизимида бу каби олиб борилаётган моҳияти чуқур туб ислоҳотлар инсон ва унинг ҳуқуқ манфаатлари учун хизмат қилади.
Жиноят ишлари буйича Навоий шаҳар судининг раиси Ш.Мамиров
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а