27.06.2018 12:34:13
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Хотин-қизларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фидокорона меҳнатини муносиб тақдирлаш, давлат ва жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш асосида уларнинг етакчилик қобилиятини аниқлашга қаратилган мазкур беллашувда 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган 7 нафар хотин-қиз қатнашди.
Иштирокчилар "Партия — менинг тақдиримда", "Агар мен депутат бўлсам...", "Лойиҳалар танлови" шартлари бўйича ўз билим ва интеллектуал салоҳиятларини синовдан ўтказди. Улар ўз ҳудудида партия сафига янги аъзоларни жалб этиш, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга йўналтирилган лойиҳалардаги иштироки ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ваколатларидан самарали фойдаланиш, фуқаролар мурожаатини ҳал этиш, жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиш юзасидан тайёрланган тақдимотини намойиш қилдилар.
Танловда Зарафшон шаҳри вакили Дилнавоз Носирова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Хуршида НАРЗИЕВА,
"Дўстлик байроғи" мухбири.
Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:162
Кўриб чиқилган:139 (86%)
Кўриб чиқилмоқда:23 (14%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а