Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ширинойнинг ютуғи

Ширинойнинг ютуғи

12.10.2017 14:25:55


Навоий шаҳридаги 16-ДИУМ ўқувчиси Шириной Шералиева бир неча йилдан буён спортнинг бадиий гимнастика тури билан мунтазам шуғуллиб келади. Етти ёшли қизалоқ шу пайтга қадар кўплаб мусобақаларда қатнашиб, ғолиб бўлган.

Жумладан, Қозоғис­тон­нинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро му­соба­қа­ларда уч маротаба 1-ўрин, икки бор 2-ўрин­ни қўлга киритган. Ти­риш­­қоқ, ғайратли ёш спорт­чининг бугунги кун­да ўндан ортиқ диплом ва медалга сазовор бўл­гани унинг бадиий гим­насти­кага бўлган ҳақиқий меҳ­рини кўрсатади. Мураб­бийи Комила Ман­суро­ванинг талабчан­лиги ҳам Шириной­нинг ғалаба­ларига асос бўлаётгани рост. Дарсдан бўш вақтларида у 1-БЎСМда машғулот­ларда қатнашиб, маҳоратини оширади. Кейинги мусо­бақаларга пухта ҳозирлик кўради.

Ш. Шералиеванинг орзулари кўп. Олимпиада ўйин­ла­рида қатнашиш, Ўзбекистон байроғини мағрур ҳил­пи­ратишни қатъий мақсадига айлантирган.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 46 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus