30.06.2017 15:58:23
Навбаҳор туманида жойлашган "Qizilqumsement" АЖга қарашли "Шабода" оромгоҳи айни пайтда болажонларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда болаларнинг ёзги дам олиш мавсумини кўнгилли ўтказишлари учун барча шароитлар муҳайё. Сўлим ва хушманзара, соя-салқин оромгоҳ ҳовлисида болалар учун ўйин майдончалари, фавворалар, чўмилиш ҳавзалари, спорт майдончалари ташкил этилган.
— Айни кунда бу ерда 250 нафардан ортиқ ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда, — дейди оромгоҳ раҳбари Гулноз Жўрақулова. — Улар ўтказилаётган турли ўйин ва танловларда нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам тобланиб боришмоқда.
Кутубхона, турли қизиқарли тўгараклар, тоза ва шинам ётоқхоналар тарбияланувчиларнинг мароқли дам олишларига хизмат қилмоқда. Болалар дастурхони ҳар куни уч маҳал иссиқ овқатдан ташқари, ёз неъмати бўлган мева, полиз маҳсулотлари билан тўкин.
Оромгоҳ бағрида ўғил-қизларнинг таътилни кўнгилли ўтказишларини таъминлаш, бу даврда болалар билан боғлиқ турли нохуш ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Яқинда вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари оромгоҳда бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ўтказилди. Унда фаол қатнашчиларга совғалар улашилди. Болалар билан суҳбат, мулоқот давомида ёнғин хавфсизлиги қоидалари, озгина эътиборсизликнинг аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
— Мен бу ерда ҳар йили дам оламан, — дейди оромгоҳ тарбияланувчиларидан бири Жасурбек Ҳамроев. — Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш ҳар биримизга зарур. Учрашувда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг амалда намойиш этилгани ва махсус ёнғин ўчириш автомобили билан яқиндан танишувимиз менда айниқса, қизиқиш уйғотди.
Болаларнинг хавфсизлик қоидаларини тўлиқ билишлари ва амал қилишлари ҳаётий заруратдир. Бу борада ўтказилаётган савол-жавоб, викториналар уларда катта қизиқиш уйғотаётгани билан диққатга сазовор бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида баҳаво "Шабода" бағрида болаларнинг ҳар куни мазмунли, таассуротларга бой ўтмоқда.
Дилафрўз ТУРСУНОВА,
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а