Бугун: 13 Авг 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > СЧР ХИЗМАТЧИЛАРИ ВАТАНГА ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонининг 500 га яқин хизматчилари «Ватанга қасамёд» қабул қилишди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда пандемия тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида эълон қилинган карантин сабаб сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ёшларни чақириш бир муддатга тўхтаб қолган эди. Июнь ойида эса карантин чоралари юмшатилиши билан боғлиқ чоралар қўлланилгач, яна қайта йўлга қўйилган. Ҳозирда карантин қоидалари қайта кучайтирилгани боис ҳамда Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг кўрсатмасига асосан СЧР хизматини ўташ номаълум вақтга қадар расман тўхтатилган.

Юртимиз бўйлаб Коронавирус пандемияси тарқалиши билан курашиш чораларининг кучайтирилгани боис хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва дўстлари маросимда иштирок эта олмади. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу кун билан ёшларни муборакбод этиб, Ватанга қасамёд ҳарбий хизматчига она юрти, унинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун, шу юрт тинчлиги, халқининг бунёдкорона меҳнати, нуроний отахонлар ва онахонларнинг фароғатию, болаларнинг беғубор кулгуси, нурли келажаги учун масъул эканлигини эслатиб туришини таъкидлашди.

Дарҳақиқат, маросимда бирин-кетин Ватан олдидаги йигитлик бурчига содиқ қолишга аҳд қилаётган қорақалпоғистонлик йигитларнинг кўзларида мардлик ва жасурлик учқунлари намоён бўлиб, қалбларида чексиз фахр ва ифтихор туйғулари аланга олиб турди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларнинг қалбини илиқлик билан тўлдирди, дилларга хуш кайфият улашди.

Мамлакат аҳолисига ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинадиган фуқаролар томонидан тўланадиган пул бадаллари ҳажмини камайтириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказилаётган фуқаролар учун енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдорида этиб белгиланди.

Унга қадар сафарбарлик чақируви резерви ушбу хизматга қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари бўлган.

Кўрилганлар сони: 2262 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus