Бугун: 25 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Саноатнинг янги тармоғи


“Навоий” эркин иқтисодий зонасида “National plast” масъулияти чекланган жамияти томонидан саноатнинг янги тармоғи “ПВХдан профил ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси фаолиятини бошлади.

Замонавий лойиҳанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қурилиш бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъкидлашди.

— Буюк Британия давлати билан ҳамкорликда бунёд этилган мазкур корхонамизнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 60 минг тоннани ташкил этади, — дейди “National plast” масъулияти чекланган жамияти бош директори Аюбхон Нуритдинов. — Умумий қиймати 20,3 миллион АҚШ доллари бўлган корхонамизда айни пайтда 70 та янги иш ўрни яратилди.

Корхона 2018 йилнинг сентябрь ойидан “Ariston Thermo UTG” МЧЖ ҚК негизида ишлаб чиқариш бошланган бўлиб, ўтган йил якуни билан 41,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишига эришилди. Жорий йилнинг март ойи ҳолатига эса ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 25,2 миллиард сўмни ташкил этди. Энг эътиборлиси, корхона тўлиқ қувват билан фаолият бошлагандан сўнг иш ўринлари сони 200 тага етади. 

Шунингдек, иқтисодий ҳудудда Буюк Британия давлати билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб келаётган  “Green Line Profil” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Алюмин профил ва алюмин маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасининг ҳам расмий очилиши бўлиб ўтди.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 35 минг тонна бўлган мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи ўтган йили, иккинчи босқичи эса жорий йилнинг бошида амалга оширилганди. Ушбу лойиҳалар учун жами 39,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, унинг 15,7 миллион АҚШ долларини тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ташкил этади.

Ўтган йилда мазкур корхона томонидан қарийб 300 миллиард сўмлик 9,9 минг тонна профил ва алюмин маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 4,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 1,2 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди.Корхона фаолияти муносабати билан бугунги кунда 210 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.

Маросимда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар анжуман доирасида корхоналар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 182 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus