Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Санитар-пост аъзолари беллашди


Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида олийгоҳлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг санитария-гигиенага оид билимларини мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ўргатиш мақсадида таълим муассасаларидаги санитар-пост аъзоларининг шаҳар биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

8 май — Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жа­­мияти ҳаракати куни муносабати билан таш­кил этилган мусобақанинг биринчи куни "Са­ло­матликнинг ёш дўстлари" шиори остида умумий ўрта таълим мактаблари санитар-пост аъзо­лари тўққиз босқичда ўз маҳоратларини на­мо­йиш этиш­ди. Беморларни уйда парвариш­лаш, жа­ро­ҳатланганларга биринчи тез тиббий ёр­дам кўр­сатиш, доривор ўсимликлар, уларни ҳимоя қилиш ва сақлаш, автотранспорт ҳа­ло­катларида жароҳатланганларга биринчи ёрдам бериш, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Ўзбе­кис­тон Қи­зил ярим ой жамияти тарихи бўйича ўқувчилар­нинг баҳолиқудрат тайёргарлик кў­риш­гани на­моён бўлди.

— Мактабимизда ўн етти нафар санитар-пост аъзо­си бўлиб, биргаликда қарияларнинг ҳо­ли­дан хабар оламиз, уларга хўжалик ишларида ёр­­­дамлашамиз, — дейди биз билан суҳбатда 2-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқув­чиси Но­­дирабегим Ҳамроева. — Бугунги тад­бир­га ҳам яхши тайёргарлик кўрдик. Доривор ўсимлик­лардан гербарийлар тайёрладик. Унда дўлана, кийикўти, наъматак ва бошқалар бор. Шу­лардан кийикўт қон босимини туширса, дў­лана раъ­но­гул­дошлар оиласига мансуб бў­либ, қонни тўх­та­тувчи хусусиятга эга. Шунинг­дек, у витамин­ларга бойлиги билан организмга жуда фойдали. Тадбирда ўзимизга керакли қў­шим­ча билим­лар­га ҳам эга бўлдик. 

Жамоалар ҳозирлаган деворий газета, до­ривор ўсимликлардан иборат гербарий, аль­бомлар таж­рибали ҳакамлар томонидан оди­лона баҳолаб борилди. 16-давлат ихтисос­лаш­тирилган умумий ўрта таълим мактаби боту­лизм, гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, одам савдоси келтириб чи­қарадиган касал­лик­лар ҳақида расмлар билан маълумот тўлиқ кел­тирилган ишларини йиғил­ган­лар эътиборига ҳавола қилди.

— Ўқувчиларнинг қизиқиши йилдан-йилга ошиб бораётгани қувонарли, — дей­ди Ўзбе­кис­тон Қи­зил ярим ой жа­мияти Навоий ша­ҳар бў­ли­ми иж­рочи ди­рек­тори Ни­­гора Мир­заева. — Му­собақада эгал­ланган би­лим­лар ишти­рок­чи­ларнинг кейинги ҳаёти­да ас­қотиши, уларни эп­чил, до­но, зукко бў­лишга ундаши билан аҳа­мият­ли, деб ҳи­соб­лайман. 

Мусобақа сўн­гида 1-ўринни 8-, 2-ўрин­­ни 2-уму­­мий ўрта таъ­лим мактаблари жа­моаси эгал­лаган бўл­са, 3-ўрин 16-дав­лат их­тисослаш­тирилган умумий ўр­та таълим мак­таби ўқув­­ч­и­ларига насиб этди.

Иккинчи куни касб-ҳунар коллежлари ва ли­цей­лар ўртасидаги му­собақа ҳам қизғин тус олиб, иштирокчи жамоа­лар турли номинация­лар­­ни қўлга киритди. Учин­чи кун бошланган олий таълим муассасалари ўртасида НДКИнинг "Жа­сорат", "Қутқарувчилар" ва "Қалқон" ҳамда НДПИ­­­нинг еттита факультети жамоаси маҳорат ва билимларини синовдан ўтказишди. Якунда бар­ча босқичлар бўйича аъло даражада ҳозир­ликка эга "Қутқарувчилар" жа­моаси олий ўрин­га муносиб, деб топилди. 1-ўрин­ни "Жасорат", 2-ўринни "Қалқон", 3-ўринни эса НДПИнинг чет тиллар факультетида таҳ­сил олаётган та­лабалар жамоаси қўлга киритди. Якунда ғолиб ва сов­риндор жамоалар фахрий ёрлиқ, эсдалик совға­лари билан тақ­дирланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 663 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus