Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Самарқанд тумани ҳокими тайинланди


Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Нарпай туманларида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар иккала туманда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтган ва уларда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этган. «Газета.uz»нинг хабар беришича, сессиялар қачон ўтказилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ўз маърузасида вилоят ҳокими ҳар иккала туманда маълум муваффақиятларга эришилгани қаторида, бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганини қайд этиб ўтган.

Хабар беришларича, Баҳодир Саъдуллаев ва Суюн Раззоқов, ўз аризасига кўра, мос равишда Самарқанд ва Нарпай тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.

Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Оқдарё тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ботир Қодиров Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шунингдек, шу кунгача Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Баҳодир Юсупов, вилоят ҳокими тавсиясига кўра, туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Кўрилганлар сони: 3064 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus