Бугун: 12 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > СА 6160 қурилмаси қандай қулайликларга эга?


Бугунги кунда вилоятимиз қудратли ва кўп тармоқли замонавий ишлаб чиқариш комплексига эга минтақага айланиб бормоқда. Албатта, бу хайрли ишлар юртимиздаги туб ўзгаришлар, янгиланиш ва модернизация жараёнларининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилмоқда.

Навоий синов ва сертификат­лашти­риш маркази ҳузурида ташкил этилган Паст кучланишли аппа­ратуралар синов лабо­раториясида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳамда четдан олиб келинаётган маиший электр воситалар синови, уларнинг ишлатишга яроқлилиги тўғриси­даги хулосаси муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бугунги кунда ушбу лабораторияни модернизация қилиш мақ­садида Франция давлатида ишлаб чиқарилган "Электр машиналарининг хавфсизлик параметрларига синаш СА 6160" қурилмаси харид қилинди. Ушбу синов қурилмаси ёрда­мида маиший электр ускуналарининг хавфсизлик параметр­ларини жойида текшириб кўриш имконияти туғилди. Қурил­ма ишла­тишга қулай ва синовлар учун сарфланадиган вақтни тежаш қулайликларига эга. Ундан фойдаланган ҳолда маиший электр ускуналарининг изоляция қаршилиги, юқори кучланиш­га чидамлилиги, ток қочиши, кучланиш пасайиши каби синов кўрсаткичларини текшириш ва натижаларни хоти­рада сақлаб қолиш имкониятлари яратилди.  

Шунингдек, жорий йилги режага асосан, синов лаборатория­сини модернизация қилиш мақсадида "ETL 8V" русумли кўчма лаборатория харид қилиш режалаштирилди. Унинг ёрдамида маиший электр приборларини энергия самарадорлиги кўр­сат­кичларини жойида синаб кўриш чоралари яратилади ва бу синов ишлари кичик бизнес, тадбиркорлик субъектлари иштирокида бажарилади.

Бу каби лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани замирида эса юртимизда иқтисодиёт тармоқларини жадал суръатларда ўсишига, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалти­риш­дек улуғвор мақсадларни рўёбга чиқишига камарбаста бўлади.

Э. МУРАТОВ.

Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази

давлат корхонаси ходими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 3110 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus