Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Қўрғон дала"нинг зотли қуёнлари


Мамлакатимизда аграр соҳага етарлича эътибор қаратилаётганлиги, ишларнинг пухта ва аниқ режа асосида олиб борилаётганлиги боис, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, фаолият кўлами кенгайиб, иқтисодий жиҳатдан барқарор кўрсаткичларга эришилмоқда.

Вилоятимиз­да ҳам қуён­чи­­лик­­ни ри­вож­лантириш мақ­са­дида аг­рофирмалар таш­кил этишга алоҳида эътибор қаратил­моқда. 2016 йил май ойидан ўз фаолиятини бош­лаган Кармана туманидаги "Қўрғон дала" агрофирма­сида Ита­лия­дан келтирилган наслли "оқ великан" зотли қуёнлар парваришланмоқда.

— Қуёнчилик сердаромад соҳа, — дейди агрофирма раҳбари Алишер Қобилов. — Ҳали тажрибага эга бўл­ма­ган тадбиркор учун ишни бошлаш осон кечмаслигини яхши биламан. Айниқса, фа­олиятини оқилона йўлга қўй­ган тадбиркорлар банкка ча­қирилиб, уларга қўшимча им­тиёз­ли кредитлар так­лиф қи­ли­наётганини эши­тиб, хур­санд бўлдим. Бунинг са­ма­расида бизнес кенга­йиб, янги иш ўринлари ҳам яра­ти­лади. Биз ҳам ўз иши­мизни бошлашимиз учун "Микро­кре­дитбанк" АТБ ви­лоят фи­лиалидан 250 мил­лион сўм имтиёзли кредит олдик. Хўжалигимизни ри­вож­ланти­риш учун хорижий давлатлар тажрибасини ку­за­тиб, ўрган­ганимиз қўл кел­ди. Олиб келинган 100 дона она қуён ва 4 дона эркак қуён қисқа вақт ичида 2 мингтага етди. Улар­нинг ҳар бири 15 ки­ло­грамм­­гача тош босади. 

Насл­чи­лик ишларида 8 ойлик қуён­лар­дан фойдаланиш мақ­сад­га му­вофиқ. Улар йил да­во­мида 15 мар­тагача бо­ла­лайди. Бошқа сут эмизувчи ҳай­вон­лар­га нис­батан товуш­қонлар оила­сига ман­суб қуён­лар тез ети­лув­чан­лиги, сер­пушт­лиги, жадал ўси­­ши ва кам харажат­ли­ги би­лан ажралиб туради. Демак, да­ро­мад чўғи ҳам шун­га яраша бў­лади. Энг қизиғи, улар кунига бир марта тарки­би­да 20 хил ви­тамини бор бўл­ган махсус озуқа билан парва­риш­ланади. Қуён­ларга маҳал­лий шароитга мос­лашгунга қа­дар ҳўл мева­лар ҳам бериш та­қиқланган. Етиш­тирилган насл­ли қуёнлар­ни на­фақат турдош хўжалик­лар­га, бал­ки аҳолига ҳам со­тиш иш­лари йўлга қў­йилган.

Чорвачиликда гўшт, сут, ту­хум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўш­тини етиш­­­тириш муҳим аҳа­мият­га эга. Чунки унинг гўшти пар­ҳез­боп ҳисобланиб, юмшоқ­лиги ҳамда ёғ ва холестерин мод­да­си камлиги билан аҳа­мият­ли. Шунинг учун шифо­кор­лар то­мо­нидан ҳафтада бир ма­ротаба бо­лалар таомно­ма­сига ҳам ки­ритиш тавсия этилади.

Алишер аканинг таъкидла­ши­ча, "оқ великан" қуёнларнинг маҳ­сулот бериши асосан озуқа ва эътиборга боғлиқ бўлса-да, уларнинг ривожланиши ҳамда яшаш тарзида ўзига хослик мавжуд. Бу ерда ишлаётган 2 нафар ишчи ва ветеринар хона ҳарорати мўътадил­лиги­ни таъ­минлаб, тез-тез ҳаво­си­ни алмаштириб туради. Чунки қуён­­ларнинг пешоби тар­ки­би­да аммиак кислотаси мав­жуд бў­либ, уларнинг соғлигига жид­­­­дий зарар етказиши мум­кин. Ташкил қилинган кичик ла­бораторияда уларни бир вақт­да сунъий урчитишга ҳам ало­ҳида эътибор қаратишади. Бун­дан ташқари, ҳар бир қуён йи­лида бир марта эмланади.

— Агрофирмамизда фақат қуён парваришлаш билан чек­ланиб қолмасдан, бошқа соҳа­ларга ҳам эътибор қаратаяп­миз. 2000 тонна балиқ чавоғини ҳам ишчилар парвариш қил­моқда. Бундан ташқари, ол­ма­зоримиз ҳам мавжуд. Биз­ларга болалигимиздан ота-бобо­ларимиз бир қарич ерни ҳам увол қилманглар, деб ўр­гатишган. Катталарнинг ўгит­лари­га амал қилиб, кам бўлга­ни­миз йўқ. Насиб бўлса, ёз пи­шиқчилигида мева-чевага эҳ­тиёж сезмаймиз. Келгусида қуён­лар сонини 50 мингтага ет­­казиш ниятидаман. Хориж­дан унинг гўштини қадоқлаш тех­­нологияси келтириб, тери­си­ни Хитойга экспорт қилиш­ни режалаштирганман, — дей­ди А. Қобилов.

Қуёнчилик ҳақида гап кет­ган­да кўз ўнгимизда "Ажойиб хаёл­параст" бадиий фильми­даги Ҳасанбой гавдаланади. Тез­да бойиб кетишни кўзлаган Ҳа­сан­бой акани тажриба учун олиб келинган қуёнлар тез кў­пайиши билан эътиборини тор­тади. Тўғри, ўша пайт фи­­­­льм қаҳра­мо­нининг фикри ҳа­­вас бўлиб кў­риниши мум­кин, аммо бугун қуён боқиш кўп­­­­­чилик учун да­ро­мад ман­баига айланган.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 986 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus