Бугун: 22 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўрганишлар эл-юрт манфаатларига хизмат қилмоқда


Навоийлик Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Олий Мажлиси Се­нати аъзоси ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида Кармана туманида бўлиб, ижтимоий-иқти­содий ислоҳотлар амалга оширили­шининг бугунги ҳола­ти, маҳал­лий давлат ҳокимияти бошқа­руви идоралари, мута­сад­ди корхона, ташкилот ва муасса­са­ларда ҳудудни ривож­ланти­риш, аҳоли турмуш дара­жа­сини янада юксалтириш ма­салаларига нечоғли масъ­у­лият билан ёндашилаёт­ган­лиги, ҳуқуқ-тартибот органла­ри то­мо­нидан қонунчиликнинг сўз­сиз таъминланишига қай даражада эътибор берилаёт­ган­лиги ус­ти­дан самарали Парламент назоратини йўлга қўйиш, юрт­дошларимизни ўй­лантираётган муаммолар би­лан яқиндан танишиб, уларнинг ижобий ҳал этилишига кўмак­лашиш мақса­дида аҳоли хона­донлари, таш­килот ва муасса­са­лардаги ҳо­латларни атроф­лича ўрганиш­ди. Жараёнда халқ де­путатла­ри маҳаллий Кен­гаш­лар депу­татлари, шу­нингдек, тегишли мутасадди ташкилот­лар вакил­лари ҳам бевосита иштирок этаётган­лиги бу бо­ра­да имкон қадар тезкорликни таъмин­лашга хизмат қилаяпти.

— Ўрганишлар давомида мамлакатимизда ислоҳотлар­нинг янги босқичи доирасида амалга оширилаётган кенг кў­ламли амалий ишлар ва чора-тадбирлар ижобий самара бераётганлигини кўрсатмоқда, — дейди Олий Мажлис Се­нати аъзоси Гулчеҳра Сатто­ро­ва. — Парламент аъзолари­нинг бевосита жойларда фао­лият юритиши амалиётининг жорий этилганлиги маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳам фаолиятини жонлантирган ҳолда давлат ҳокимияти бош­қа­руви тизими ҳамда мутасад­ди ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда.

Аммо ўрганишлар жараёнида Карманада ҳам ечимини кута­ёт­ган муаммолар талайгина эканлиги маълум бўлди.

Жумладан, "Дўрман" маҳал­ла­си­да яшовчи Шаҳноза Зияе­ва паррандачилик йўналишида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилиб, шу йилнинг январь ойидан бери банкдан кредит ололмасдан келган. Шу масалада ёрдам кўрсатилишини сўради. Унинг банк муассасасига топширган ҳужжатлари кўриб чиқилиб, муаммо ижобий ҳал этилди. Шу маҳаллада яшовчи Умида Омон­назарова ҳамда "Қаҳра­мон" маҳалласидан Дилшода Каримоваларнинг иссиқхона яратиш мақсадида кредит олиш масаласидаги мурожаат­лари ҳам "Алоқабанк"нинг туман бўлими мутасаддилари иштирокида шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ўрганишлар давомида Кар­мана озиқ-овқат саноати ва меҳ­монхона хўжалиги касб-ҳу­нар коллежида таълим-тарбия жараёнлари бугунги шиддат­кор давримиз талабларига тўла жавоб бермаёт­ганини кўрсат­ди.

Таълим муассасасида 5 та йў­налиш бўйича мутахассислар тайёрланади. Аммо коллеж ама­лиёт ўтказиш учун зарур жи­ҳозлар билан етарли дара­жада таъминланмаган. Ком­пью­терлар эски, интернет тар­моғига уланмаган. Ўқувчилар­нинг давомат кўрсаткичи паст. Ўқув гуруҳларнинг бирида 27 ўқувчининг 6 нафари, яна би­рида эса 26 ўқувчидан 8 нафа­ри машғулотларга кел­маган­лиги аниқланди. Коллеж ўқув­чиси Умид Авезов бир йил­дан буён, Гулчеҳра Тонготарова 2016 йилнинг сентябрь ойидан бери ўқишга қатнамаётган­ли­ги маълум бўлди. Нега бу ма­са­ла билан шу пайтга қадар биронта мутасадди қизиқма­гани ташвишланарли ҳол.

Парламент аъзолари аҳоли­ни иш билан таъминлаш, хиз­мат кўрсатиш бўйича ечимини кутаётган масалалар кўп­ли­ги, маҳаллалардаги ички йўл­лар носозлиги каби муам­мо­лар тўпланиб қолганлигини, шу­нинг­дек, савдо-сотиқда банк пластик карточкалари билан нақд пул ўртасида тафовут мав­жудлиги аниқланди.

Бу камчилик ва муаммолар­нинг муайян қисми тегишли вилоят ва туман ташкилотлари билан ҳамкорликда тезкор ҳал қилинди. Ўрганишларнинг уму­мий натижалари бўйича маса­ла эса халқ депутатлари Кар­ма­на туман Кенгашининг нав­батдаги сессиясида атрофли­ча муҳокама қилиниб, зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбе­кистон Республикаси Олий Маж­лиси Сенати аъзоси ҳам­да Қо­нунчилик палатаси депу­тат­лари ўтказган мулоқотларда аҳоли муаммолари ҳал этилиб, эл-юрт манфаатига хизмат қилди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2526 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus