Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Республикада биринчи


"Кимёгар" ўйингоҳи спорт залида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га бағишлаб 2002-2003, 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича республика турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз бўйлаб 16 та жамоа майдонга тушди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган ўйинларда вилоя­тимиз шарафини болалар ва ўсмирлар футбол макта­бининг "Қизилқум" ҳамда 1-сонли БЎСМ жамоалари вакиллари муносиб равишда ҳимоя қилишди. Финал ўйинига етиб келган "Қизилқум" ҳал қилувчи баҳсда Жиззах вилояти жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, катталар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. 2004-2005 йиллар ўртасидаги ўйинларда 1-сонли БЎСМ шуғул­ланувчиларининг қўли баланд келди. Улар финалда қўшни вилоят — самарқандликлардан йирик 4:2 ҳисобида устун келиб, ўзларига билдирилган ишонч­ни тўла оқлашди. Бухоро вилояти жамоаси катта­лар ва кичиклар ўртасида ҳам учинчи ўрин билан кифояланди. 

Зулфия  БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 827 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus