Бугун: 09 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > РАСМИЙ БАЁНОТ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР ҚАЙД ЭТИЛМАДИ.


Жорий йилнинг 25 март куни Пресса.uz телеграм ижтимоий тармоғида “Коронавирус также выявлен в Навоийской, Самаркандской, Кашкадарьинской и Ферганской областях.” сарлавҳаси остида чиқирилган мақола юзасидан Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. 2020 йил 26 март соат 10:00 гача Навоий вилоятида коронавирус билан оғриган беморлар қайд этилмади. Вилоятда жами 992 нафар фуқаролар карантинга олинган. Ушбу фуқароларнинг 662 нафари уй карантинида, 330 нафари эса чартер рейслари орқали вилоятимизга олиб келинган Республикамиз фуқаролари бўлиб барча фуқароларнинг аҳволи қониқарли. Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Агар ҳамжиҳат бўлиб, шахсий гигиена қоидалари, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган йўриқномаларга амал қилсак, биз албатта ушбу касалликни енгиб ўтамиз.
Шундай экан ортиқча хавотир ва саросималарга асос йўқ.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 675 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus