вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Пухта тайёргарлик — хотиржамлик гарови


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларини бажариш тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 16 июлдаги қарорига мувофиқ 2018-2019 йиллар куз-қиш дав­рида вилоят иқтисодиёти тармоқ­лари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор иш­лашини таъминлашга қаратилган чора-тад­бирлар ишлаб чиқилди. Мав­сумда иссиқлик ва электр энер­­гия­сидан тежамкорлик билан амал­даги тартиб ва қоидаларга риоя этган ҳолда фойдаланиш, ис­теъмол даврида хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун мавжуд иссиқлик ва электр энергияси тармоқларида жорий ва капитал таъмирлаш иш­ларини ўз вақтида ўтказиш талаб этилади.

Жумладан, айни пайтда ви­лоя­тимизда 11 минг 295,3 километр электр энергияси тармоқлари бўлиб, 2823,8 километри жорий, 1412,3 километри мукаммал таъ­мирланиши лозим. Шунингдек, 2711 та трансформатор нимстан­ция­­ларининг 678 тасини жорий, 313 тасини мукаммал таъмирлаш юзасидан шаҳар ва туманлар мутасадди раҳбарларига топ­ши­риқлар берилган. Кармана, Қи­зил­тепа, Нурота, Хатирчи, Нав­баҳор, Конимех туманларида электр энер­гияси тармоғи ва под­стан­циялар салмоғи бошқа ҳудуд­лар­га нисбатан кўп. Шу са­баб, уларни белгиланган муддат­ларда си­фат­ли таъмирлаш талаб этилади.

Навоий, Зарафшон шаҳарлари ва Учқудуқ туманида иссиқлик тармоғини таъмирлашни айни шу кунларда амалга ошириш мав­сумнинг беташвиш, соз ўтишини кафолатлайди. Масалан, Навоий шаҳрида 114,9 , Зараф­шонда 99,5, Учқудуқ ту­манида 50,5 километр электр тар­моғи жорий таъмир­ланиши лозим. Рақамлардан кўри­надики, тайёр­гарлик жараё­нида амалга ошири­лиши зарур бўлган ишлар кўп.

Вилоятимиз маркази, шаҳар ва ту­манларда иссиқлик ҳамда электр энергиясини катта миқ­дор­да истеъмол қиладиган йирик корхона, ташкилотлар мавжуд. "Навоий кон-металлургия комби­нати" давлат корхонаси, "Navoiy­azot", "Qizilqumsement" акция­дор­лик жамиятлари ходимлари тай­ёргарлик жараёнига улкан масъу­лият билан ёндашишлари зарур. Соҳа мутахассислари бел­гилан­ган вазифаларнинг ўз вақ­ти­да ба­жа­рилиши ва таъмирлов сифа­тини қатъий назорат қилиб бо­ришяпти. Бунинг учун маблағ, за­рур ма­териал ва ускуналар жой­ларга ўз вақтида етказиб бе­рилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўр­тасида мав­сумга тайёргарлик­нинг аҳамияти, электр энергия­си­дан фойдала­ниш­да истеъмолчи­лар­нинг масъу­лияти ҳамда хавф­сиз­ликни таъ­мин­ловчи қоидалар тар­ғиб эти­лаётир.

Аҳоли сонининг ортиб бориши таъминотда қийинчилик ва мурак­кабликлар келтириб чиқариши та­биий. Шундай пайтда истеъмол­чи маданияти юқори даражада бў­­лиши, электр энергиясидан те­жамкорлик билан, қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда фойда­ла­ниш лозим. Ана шунда мавсум муваффақиятли ўтади, таъминот­да узилишлар, кўнгил­сиз ҳо­ди­са­лар юз бермайди.

С. ЖЎРАЕВ,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими

катта инспектори.

 

Кўрилганлар сони: 396 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus